Вазифани бажаришдан олдин, қайси ёмон хислатлардан қутулишни аниқ қилиб ёзиб олишимиз жуда муҳим роль ўйнайди.(чекиш, ёлғон сўзлаш, кўп пул ишлатиш)
Энди оқ қоғоз ва ручка олинг ва қоғозга шу хислатлардан қутилсангиз қандай енгиллик ва афзалликларга эга бўлишингизни аниқ ёзиб чиқинг: қанча пул тежайсиз; қанчалик ёқимлироқ ва соғлом бўласиз; бошқалар билан мулоқот қанчалик енгиллашарди; қанча янги имкониятлар очилади.
Доим ёзаётганда аниқ ва тўғри ёзишга ҳаракат қилинг.
Ҳар сафар ёмон хислатларингизга қайтмоқчи бўлганингизда одатий иш қилмоқчилигингизда ишонч билан, аниқ ва баланд овозда ўзингизга айтинг:
«Мен озодман. Орзуйим сари йўл очиқ. Мен хотиржамман. Менинг ҳаётим ва тақдирим ўз қўлимда».
Агар сизни ёмон хислатлар янада кучлироқ тортаётган бўлса, унда барча нарсадан маълум бир пауза қилинг ва ўзингизга айтинг, мисол учун: «Менда чекишга хоҳиш пайдо бўлмоқда, чунки бу – ўрганиб қолган одатим», «Менинг ботиний онгим – муваффақият йўлимдаги ҳамкорим!»
Ўзингизни урушманг – сиз узоқ йўлга тушгансиз, лекин қадамма-қадам уни босиб ўтасиз.
Тезкор натижа – доим ҳам яхши натижа эмас. Ўзингиз қарорингизда қатъий бўлинг ва муваффақият кутишга мажбур қилмайди.
Ўзингиз ҳақингизда кўпроқ позитив ўйлашни бошланг. Негатив одатларни позитив одатлар билан биргаликда енгинг. Ҳаётингизда чинданам нимадур катта ўзгаришини кутмасдан ПОЗИТИВ ФИКРЛАШНИ ҲОЗИРОҚ БОШЛАНГ… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|