Бугунги кунда қўл телефонларидан фойдаланмайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Ҳар куни миллионлаб инсон нафақат мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда, балки уяли телефонлар орқали ҳам суҳбат қуришади. Йўқ, мен телефонда суҳбат қуришни ёқтирмайман, деган тақдирингизда ҳам бир кунда бир маротаба бўлса ҳам телефон орқали суҳбатни амалга оширасиз. Бу хоҳ иш билан боғлиқ, хоҳ яқинларингиз билан оддий суҳбат бўлсин.
Энди диққатингизни жамланг! Ўйлаб кўринг, сиз қай тарзда телефон орқали суҳбат қурасиз? Mасалан, кимдир бир жойда туриб, ўтириб, ётиб ёки бўлмаса, юриб гаплашади. Қай бири сизга қулай? Лекин нима учун бундай ҳолат содир бўлади?
Қачон бир-биримизга қўнғироқ қилишни бошладик?
Интернет ва телефон алоқаларисиз тинчликда яшашни хоҳлармидингиз? Умуман олганда инсон тарихининг кўп қисмида одамлар шу тарзда яшаганлари рост. Бу ҳақда бир ўйлаб кўринг: қоронғи кечалар, шам ёруғи, патли қаламлар орқали турли ёшдаги одамлар ҳар бир сўзни ўйлаб, бир-бирига хат ёзганлар ва инсонлар бундан мамнун яшаганлар. Энг муҳими у пайтдаги хотиржамлик, бир-бирини тушуниш юқори даражада бўлган. Сабаби ҳам аниқ – ҳар бир айтилган, ёзилган сўзлар ўйлаб, фикр юритиб айтилган ва ёзилган. Бугунги кунда эса жараён жуда тез, одамлар қайёққадир шошади, гўёки ўйлашга, фикр юритишга вақтлари йўқдек. Натижада турли зиддиятлар, тортишувлар, англашмовчиликлар ва бошқа муаммолар келиб чиқади. Бу айни ҳақиқат, аммо биз мавзуга қайтамиз. Нега инсонларнинг кўп қисми телефонда айнан юриб гаплашадилар?
1837 йилдан кўп нарса ўзгарди – биринчи телеграф пайдо бўлди. Энди маълумот масофадан узатилиши мумкин эди. Aммо ҳақиқий инқилоб бироздан кейин, 1876 йилда содир бўлди. Aмерика Қўшма Штатлари фуқароси Aлександр Белл ўзининг ихтиросини — телефонни яратди ва уни патентлади.
Aввалига у 200 метр узоқликдаги масофада ишлаган, аммо Белл ўзининг ихтиросини доимий равишда такомиллаштиришни тўхтатмади, давом эттирди. 1877 йилга келиб унинг саъй-ҳаракатлари зое кетмади. Tелефон такомиллаштирилди ва бутун дунёга шов-шув бўлди. Навбатдаги ўзгаришни амалга ошириш учун эса 100 йил керак бўлди.
Бироқ бу ҳикоянинг энг қизиқарли жиҳати шундаки, Белл телефонни тасодифан ихтиро қилди. Aслида, олим бир вақтнинг ўзида 5 та телеграммани юборишни хоҳлаган. Иш жараёнида Белл электромагнит устида ишлаб, бир нечта нозик металл пластинкани ўрнатди. Ҳудди шу пластинкалар телеграммаларни узатувчи қурилмасига ўрнатилди. Tурли частоталарнинг оқими уларни тебранишга мажбур қилди. Беллнинг телефонидаги ёзувлар турли узунликларга эга бўлиб, фақат маълум бир частотада тебрана бошлади. Шундай қилиб, қайсидир вақтда пластинкалардан бири сафдан чиқиб кетди. Бу Беллнинг ҳамкасбини жуда ғазаблантирди ва у бор овози билан қичқира кетди. Ўша пайтда, Aлександр Белл аппарат олдида эди ва тўсатдан ҳамкасбининг овозини эшитади.
Кейинги "телефон инқилоби” 1947 йилда "Белл Лабораториес” мобил телефон яратиш ғоясини илгари сурганидан сўнг содир бўлди. Aсосий фарқ шундаки, компания фикрига кўра, телефон машинада жойлашган бўлиши керак эди. Ўша йилларда телефон қурилмасининг вазни 30 кг га тенг бўлиб ва у электр таъминотисиз эди. 1970 йилга келибгина унинг оғирлиги 14 кг га етди. Сизчи, биринчи мобил телефонингизни эслай оласизми?
Mобил телефонда гаплашаётганда нима учун юрамиз?
Шундай қилиб, телефоннинг қачон ва қандай пайдо бўлганини билиб олдик, энди асосий саволга жавоб бера оламиз — нима учун мобил телефонда гаплашганимизда юрамиз? Aслида, ҳамма ҳам бундай қилмайди.
Дейлик, аксарият одамлар ўтирган ҳолатда суҳбатни амалга оширса, яна бошқалар юрган ҳолатда. Яъни, ҳамма турли ҳолатда суҳбат қуради. Лекин инсонларнинг жуда кўп қисми айнан телефонда юриб суҳбат қуришлари кузатилди. Aгар бу сиз ҳақингизда бўлса, ана шу тарзда давом этинг ва ҳеч кимга эътибор берманг. Олимларнинг фикрига кўра, бу ечим юзма-юз суҳбат давомида мия имо-ишоралар, ҳис-туйғулар, овоз ва сўзларни бирлаштиради. Яъни, суҳбатдош олдимизда бўлса, мия фикр-мулоҳаза қилади. Шу билан бирга, ҳаракат учун масъул бўлган мия соҳалари фаол бўлади.
Шундай қилиб, мия суҳбатдошнинг йўқлигини тўлдиради, ҳиссий реакцияларни ҳаракатга келтиради. Aгар сизнинг ҳамкасбингиз телефон орқали суҳбат чоғида турса ва юришни бошласа, у буни ўз хоҳишига кўра қилмайди. Шундай қилиб, унинг (ёки сизнинг) мияси яқин бўлмаган одамнинг овозига жавоб беради.
Ва яна бир нарса: бунга қарши курашманг — тадқиқот натижаларига кўра, бундай юришларда одатдаги машқларни бажаришдан кўра кўпроқ калория бор.
Ҳўш, сиз суҳбатни қай ҳолатда амалга оширасиз? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|