Турк киноижодкорлари тарафидан суратга олинган «Муҳташам юз йил» телесериалида кўрган бўлсангиз, канизаклар ҳаммомда оқ чойшабга ўралган ҳолда чўмилади. Нега? Қуйида шу масалада илгари сурилган учта тахминни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Ўша пайтларда мусулмон қонунлари бўйича яшагани сабабли аёл ҳатто ҳаммомда ҳам танасини очиқ қолдирмаслиги талаб этилган. Бу уят ҳисобланган.
2. Ўрта асрда яшаганлар ёвуз руҳларга қаттиқ ишонган. Бундан усмонийлар султонлари ҳам мосуво бўлмаган. Шу сабабли канизаклар ҳаммомда ҳам чойшабга ўранган ҳолда чўмилган. Агар танасини очиқ қолдирса, ёвуз руҳ унга бедаво касалликни юқтиради деб ҳисобланган. Канизаклар нафақат ҳаммомда, балки ёлғиз қолган маҳали кўзгу орқали ҳам танасини томоша қилишдан қўрқишган.
3. Усмонийлар султонларининг юзлаб канизаклари бўлган. Шубҳасиз, уларнинг ҳар бири султоннинг суюклисига айланишга даъво қилган. Шу сабабли ҳаммомда танасини очиқ ҳолда қолдирса, рақибалардан кимдир тирмалаб жароҳат етказишидан қўрқишган. Чунки жароҳат олса, султон уни то даволаниб бўлмагунча ётоғига қўймаслигини, даволаниб чиққунча рақибалардан кимдир унинг ўрнини эгаллаб олишини яхши билган.
Энди яна сериалнинг ўзига қайтсак, унда Тўпқопи саройидаги каттакон ҳаммомда ўнлаб канизаклар чўмилаётганига гувоҳ бўламиз. Аслида эса ундай эмас. Ҳар бир канизак учун алоҳида ҳаммом мавжуд бўлган. У ерга канизакнинг ўзидан бўлак ҳеч ким кира олмаган. Ҳатто, билмасдан мўралаб қўйса ҳам бошини танасидан жудо этишган. Сериалдаги манзара эса режиссёрларнинг хатоси, саёз фантазиясидан бошқа нарса эмас.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|