![](/_nw/72/88827777.jpg)
Усмонийлар империяси тарихига назар ташласангиз, подшоҳнинг ўғиллари, яъни, меросхўр шаҳзодалар қачонки махсус тадбир ташкил этилиб, бу тадбирда султонга, империяга, яничарларга содиқ қолиши ҳақида қасамёд қилгачгина вояга етган дея ҳисобланган. Шундан кейин улар учун алоҳида ҳарам ташкил этилган. Ҳарамга, шубҳасиз, султон ҳарамидаги канизаклар орасидан танлаб олинган.
Шаҳзода вақт-соати етиб ўз санжагига кузатилгач, ҳарамдаги канизакларнинг бир қисмини ўзи билан олиб кетган. Қолганлари султон ҳарамида қолдирилган. Одатда шаҳзоданинг ётоғига бирон марта бўлсин кирмаган канизаклар қолдириб кетилган.
Усмонийлар империяси даврида бир қонун мавжуд эди. Шаҳзода Тўпқопи саройидалик пайтида канизакларнинг ҳеч бири ҳомиладор бўлишга, туғишга ҳақли эмасди. Башарти шундай бўлиб чиқса, дарҳол доялар чақирилиб, бу бола шафқатсизларча олиб ташланар, канизакнинг ўзини эса саройдан ҳайдаб солишарди.
Шаҳзода санжагига эга бўлиб, янги манзилга етиб келгандан кейин эса аксинча кўпроқ ўғил фарзандлар кўриши, ўзидан кейин меросхўрлар қолдириш ҳаракатига тушиши талаб этиларди.
Хўш, нега қасамёд қилган, ўз ҳарамига эга шаҳзода Тўпқопи саройида фарзандли бўлиши мумкин эмасди? Гап шундаки, султон учун шаҳзодалар бола ҳисобланарди. Бундан ташқари, шаҳзодага ҳадя этилган канизаклар токи у Тўпқопи саройида яшаб тураркан, султоннинг мулки ҳисобланар, улар фақат султондан ҳомиладор бўлиш, фарзанд туғишга ҳақли эдилар. Шаҳзода санжакка кетгандан сўнггина канизаклар унинг мулкига айланарди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|