АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Савол: Нега кўп жойларда (кўчалар, маҳаллалар, подъездлар ва ҳ.к.) дезинфекция ишлари номига, хужакўрсинга амалга ошириляпти? Нега мутасаддилар буни назоратга олишмаяпти?
Савол: Мен Ангрен шаҳрида 5/5 даҳада яшайман. Кўчаларимизни дезинфекция қилишмади, подездни хлор билан ўзимиз тозаладик, илтимос, масъулларга айтинглар, дезинфекция қилиб кетишсин.
Жавоб: Республикада шу пайтга қадар хўжалик хисобида фаолият юритадиган республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар дезинфекция станциялари тизими мавжуд эди.
Коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблашгани муносабати билан ҳозир дезинфекция ишларини амалга ошириш жараёнига:
ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги тизими, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардиянинг имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|