1941 йил ёзида гитлерчи босқинчилар Ленинградга яқинлашиб келишди. Аммо кутилмаганда танкларнинг амалга ошириши зарур бўлган ҳужумларИ тўхтатилди. Гитлерчи генерал-фельдмаршал фон Лееб шахсан Гитлернинг ўзидан буйруқ олди. Армия Ленинградга ҳужумни ортга суриб, ўша атрофдаги «Копорье» қишлоғини йўқ қилиши лозим экан. Бу ер «Ҳаёт дарёси» кодланган ном остида бўлгани маълум қилинди. Хўш, қишлоқда нима бор эдики, Гитлер Ленинграддек ўзи учун муҳим шаҳарни босиб олиш ўрнига кичик бир қишлоқни олдин йўқ қилмоқчи бўлди? Йўқ, бу қишлоқда Гитлерни ташвишга соладиган қуроллар ишлаб чиқарилмасди. Фақат улкан лаборатория мавжуд эдики, бу ерда қадимий рус рецептлари асосида чой ишлаб чиқариларди холос. Чой ўз даврида «Иван Чой» номи билан дунёга машҳур эди.
Ҳа, айнан Копорьеда кипр кичикбарг деган ўсимликдан шифобахш чой тайёрланарди. Чой тонналаб ишлаб чиқарилиб, дунёнинг турли бурчакларига тарқатиларди. Шу жумладан Англияга ҳам. Хўш, шу шифобахш чой нимаси билан Гитлердек босқинчини ташвишга солди?
Гап шундаки, бу чой сергаклик, саломатлик ва узоқ умр кўриш каби хислатлари билан барчанинг эътиборини, меҳрини қозонганди. Уни доимий тарзда ичиб юрган одам турли хавфли хасталиклардан нари бўлиши амалда исботланганди. Айниқса, хорижда чой шу қадар машҳурлашганки, ҳинд чойини дунёга тарқатиш билан шуғулланган Ост-Ҳинд компаниясини ҳам инқирозга юз туттирди.
Аммо XIX асрнинг иккинчи ярмида компаниядагилар айёрона йўл ўйлаб топишди. Газеталарда руслар чой ишлаб чиқаришда унга лой аралаштириши ҳақидаги бўҳтонга қоришиқ мақолалар чоп этила бошланди. Ана шу нарса Копорье чойини дунё бозоридан сиқиб чиқариш учун етарли бўлди.
Аммо октябр инқилобидан сўнг ленинчи инқилобчилар собиқ совет давлатлари аҳолиси орасида тушунтиришлар олиб бориш орқали қадимий чойнинг шуҳратини тиклашди. Чой яна тонналаб ишлаб чиқарилиб, дунё давлатларига сотиладиган бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Иван чой деб ном олган бу қадимий ичимлик таркибидаги «С» витамини наъматакдагидан икки ҳисса кўпроқни ташкил этаркан. Унда асаб тизимини ишдан чиқарувчи кофеин ва танин моддалари йўқ экан. Чой уйқуни меъёрий даражада ушлаб, асабийликка барҳам бераркан. Шу маълумотларга эга бўлган Гитлер биринчи бўлиб Копорье қишлоғини йўқ қилишга бел боғлаган экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|