TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
НЕГА «ДОКТОРСКАЯ» КОЛБАСАСИ «ДОКТОРСКАЯ» ДЕБ НОМЛАНГАН?.. (БИЛАСИЗМИ?..)
Бу савол кўпчиликни ўйлантириши тайин. Маълумотларга кўра, бу ном колбасанинг яратилиш тарихи билан боғлиқ экан. Уни яратиш эса 1935 йили бошланган. Ўшанда коммунистлар партияси гўштли маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати мутасаддиларига узоқ вақт оч қолиб хасталанганлар учун парҳез таом ишлаб чиқариш ҳақида кўрсатма берган. Мутасаддилар бу таомни аввал «Сталинская» деб номламоқчи бўлишди. Аммо Сталиннинг ўзидан чўчишди. Уларнинг назарида бу ном Сталинга ёқмаса, давлат хавфсизлик қўмитаси тарафидан жазога тортилиш мумкин деб ҳисоблашди. Шунинг учун колбасага «докторская» деб ном беришди. Худди ўша пайтларда янги колбаса таркиби 25 фоиз олий навли мол гўшти, 70 фоиз у қадар ёғли бўлмаган чўчқа гўшти, 3 фоиз товуқ тухуми, 2 фоиз ёғи олинган сут, 2 фоиз зираворлар, шакар, ёнғоқдан иборат бўлган.
Лекин орадан кўп ўтмай, колбаса сифатига путур етди. Бунга сабаб шуки, қорамол ва чўчқаларга балиқ чиқиндилари ем сифатида берила бошлагач, колбасадан ёқимсиз ҳид тараладиган бўлди. Ўтган асрнинг 70- йилларига келиб колбасага исталган нарсани аралаштирадиган бўлишди. Ҳатто, одамлар ўзаро ҳазиллашиб, «докторская» колбасасига ҳожатхона қоғози қўшилишини ҳам айтиб куладиган бўлди.
Ҳозирги пайтда «докторская» колбасаси патенти ҳеч кимда йўқ. Шунинг учун колбаса ишлаб чиқарувчилар шу ном остида ўзлари маъқул деб билган аралашмалар асосида ўз колбасасини ишлаб чиқаришга ўтган.