TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бу йил қулупнайларнинг нархи 15 мингга келиб тўхтаб қолди. Айни қулупнайларнинг пишиқчилик пайти, май ойида бу ғайритабиий ҳолат. Чунки ҳар йили апрелнинг охирида нархи осмонга чиқиб кетадиган қулупнай мевасининг килоси майга келиб 3 минг сўмга қадар тушиб кетарди. Бу сафар мазкур ҳолат кузатилмаётганига ҳамма хайрон. Биз мана шу саволга жавоб топиш умидида ҳар йили қулупнай етиштириш билан шуғулланувчи деҳқон аёл ва иссиқхона эгаси Матлуба Абдуллаевага мурожаат қилдик.
– Бу йил қулупнайларнинг нархи тушмайди. Чунки бемаврид, яъни апрель ойининг ўрталарига қадар ёққан ёмғирлар қулупнай меваларини чиритиб ташлади. Бу йил кўп қулупнайчилар ўзлари чамалаган ҳосилга ҳам, даромадга ҳам эга бўла олишмади. Ҳозир очиқ даладаги қулупнайлар секин сотувга чиқди. Агар уларнинг нархи тушмаса, яна билмадим, – дейди Матлуба опа таассуф билан.
Ҳа, ёмғирларнинг шаррос қуйиши пишиқчилик олиб келади, деб қувонгандик. Бу томони ҳам бор экан-да!