Тошкент вилояти Бекобод туманидаги Жумабозор ҚФЙ атрофидаги дала ҳовлиларда фаланга (ўргимчаксимон заҳарли жонивор) пайдо бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Potrebitel» гуруҳи аъзолари маълум қилди.
«Дам олувчилар, эҳтиёт бўлинглар. Фаланганинг расмини ўз оилангизга, айниқса, фарзандларингизга кўрсатинг, токи улар бу ўргимчаксимон ҳашаротни кўрганида, чақиб олмаслиги учун эҳтиёт бўлсин», — дейилади постда.
Таъкидланишича, фаланга заҳарли эмас, аммо унинг чақиши жуда оғриқли бўлади, чаққан жой битиб кетиши узоқ вақт олади. Яна, улар одамлардан қўрқмайди.
Фаланга чақиб олган тақдирда, ярани сувга аралаштирилган водород пероксиди билан ювиб, ҳар қанақа антисептик (йод, зелёнка) суриб, боғлаб қўйиш, мабодо тана ҳарорати кўтарилса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|