Бу жажжи давлатни дунё харитасидан қидириб топишнинг ўзи бўлмайди. У Тинч океанининг ғарбий қисмида жойлашган. Умумий майдони 21 квадрат километр, аҳолиси эса 11 500 кишидан иборат. Науру 1968 йили мустақилликка эришган. Наурунинг расмий пойтахти йўқ. Давлат парламенти мажлислари 820 киши истиқомат қиладиган Ярен округида бўлиб ўтади.
Давлатнинг ягона аэропорти, темир йўли ҳам мавжуд. Темир йўлнинг узунлиги атиги 4 километрни ташкил этади. Бу ерда ичимлик суви йўқ. Шу нарса мамлакат аҳолисига деярли ҳар куни жиддий муаммолар туғдиради. Ичимлик суви танкерлар ёрдамида Австралиядан келтириб тарқатилади.
Қачонлардир Науруда фосфоритларнинг жуда катта ҳажмдаги заҳираси мавжуд эди. Аҳолининг ҳаёт тарзи жуда юқори бўлган. Ҳозирга келиб заҳира ҳам тамом бўлди ва давлатнинг ташқи қарзлари максимум даражага етди. Ҳар ўн кишидан тўққиз нафари ишсиз. Науру аҳолисининг 90 фоизи ортиқча вазндан азоб чекади. Уларнинг ҳар учинчиси қандли деабет билан оғриган. Айтишларича, Науру аҳолиси қачонлардир даромад зўрлигида, фосфоритдан келадиган пуллар кучи билан кам ҳаракатланган. Тайёр бойликни еб ётишни маъқул кўрган. Ҳозирги аҳвол худди ўша пайтлардан қолган асорат экан.
Науру жойлашган оролдаги илк фуқаролар уч минг йил олдин пайдо бўлган. Европаликлар эса XVIII аср охирига қадар бу давлат ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. 1798 йили Жон Фирн етакчилигидаги экспедиция аъзолари илк бор Науруга қадам қўйган. Ўшанда Науруда 12 та қабила яшарди.
Наурудаги энг оммалашган спорт тури оғир атлетика ҳисобланади. Ҳатто, мамлакат президенти Стивен Маркус ҳам собиқ оғир атлетикачи. 1999 йили у оғир атлетика бўйича ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган.
Яқин-яқинларгача Науру аҳолиси меҳмон кутишни билмасди. Давлат сайёҳларни қизиқтирадиган ҳеч қандай ҳаракат содир этмасди. Шу сабабли ҳам 1967 йили Науруда ишлаб чиқариладиган «Volkswagen» автомобилининг бор йўғи 3 тасигина сотилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|