Параллел дунё мавжудлиги ҳақида дунё олимлари ўртасида кўпдан бери баҳслар юради. Баъзилари ишонмайди. Баъзилар эса ишонади. Шу қадар ишонадики, ўлимга тик боқиб, ўзга дунёда бўлиб қайтганларнинг ҳикояларини йиғишга аҳд қилишган. Қуйида шундайларнинг баъзилари айтиб берган ҳикояларни ўқийсиз.
* * *
Америкалик врач-нейрожарроҳ қуйидаги воқеани бошдан кечиргунга қадар нариги дунё борлигига ишонмасди. Худойим ўзининг бошига солдики, шундан бери параллел дунё мавжудлигига жуда-жуда қаттиқ ишонади.
Эбен исмли шу врачнинг айтишича, кунларнинг бирида мазаси қочиб кутилмаганда комага тушиб қолган. Шунда ўзга бир дунёда пайдо бўлган. У ерда нотаниш бир қиз билан танишган. Қиз айтганки, боқий дунёда сира қўрқмасдан кезаверса бўлади. Чунки уёқда барибир гуноҳ ишларга қўл ура олмас экан. Врач қиздан ташқари, ярим ёрқин қандайдир жонзотлар билан ҳам суҳбатлашибди.
* * * Воронежлик бир эркак 2018 йили билмасдан қўлини пичоқ билан кесиб олганди. То врачлар етиб келгунча кўп қон йўқотган ва ҳушидан кетган. Аслида эса ҳушидан кетмаган, комага тушган. У ўз танасини ва врачларни юқоридан аниқ кўрган. Улар танани жонлантиришга уринишарди. Бир маҳал номаълум куч уни қоп-қора труба ичига тортиб кетган. Трубанинг охирида, жуда ҳам узоқда тангадек ёруғлик кўзга ташланарди. Номаълум куч уни яшин тезлигида ўша нургача олиб борган ва эркак ям-яшил водийга чиққан. У ерда анча йиллар олдин ўлим топган қариндошларини кўрган. Аммо уларнинг ҳеч бири эркакни кўриб қувонмаган. Бақир-чақир қилиб ортга қайтишини талаб қилишган. Орадан қанча ўтди, эслай олмайди. Кўзини очганда, касалхона жонлантириш бўлимида ётганди. Врачлар уни комадан чиқара олишибди.
* * *
Душанбелик бир эркак ичкилик ишқибози эди. Ёши ўтгани сабаблими, худонинг берган куни уйқусизликдан азоб чекарди. Кунларнинг бирида кечаси уйқу дорини ичкилик билан қўшиб ичиб юборди. Шундай қилмаса бўларкан. Сал ўтиб ўзини жуда ёмон ҳис эта бошлади. Кейин полга юзтубан қулаб ҳушини йўқотди.
Ўзига келгач, танишларига кўрганларини айтиб берибди. Эмишки, уни кўзни қамаштирар даражадаги оқ либосга ўранган бир қария қандайдир мўъжаз бир боғ ёнида қарши олибди. Айтибдики, то ичкиликни ташламагунча жаннат эшиклари унинг учун ёпиқ бўлади.
Эркак ўзига келиб тузалгандан кейин ичкиликни ташлаб, меъёрий ҳаётга қайтибди.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|