1. "Наполеон” коньяги ҳамда "Наполеон” торти буюк императорнинг шарафига шундай номланган.
2. Математикада Наполеон теоремаси бор.
3. Айтишларича, Наполеон қўрқув нелигини билмаган экан. Аммо барибир мушукдан бир умр қўрқиб ўтган.
4. Наполеоннинг рафиқаси Жозефина ўзидан олти ёш катта бўлган.
5. Наполеон 16 ёшида кичик лейтенант унвонини олиб ҳарбий хизматни бошлаган. У артиллерияда хизмат қилган. 24 ёшда генерал унвонини олган. 35 ёшда эса Франция императорига айланган.
6. Тарихий манбаларда битилишича, Наполеон китобни тез ўқишда тенгсиз саналган экан. У бир дақиқада икки мингтагача сўзни ўқий олган.
7. Наполеон аллақачон қашшоқлашиб бўлган дворян оиласида дунёга келган. У оилада 13 фарзанднинг иккинчиси эди.
8. Наполеон кучли стресс ҳолатида бир неча сониядаёқ ухлаб қоларкан. Бундай лаҳзаларда унга артиллерия шовқини ҳам таъсир ўтказа олмаскан. Аммо бир кеча-кундузда 3-4 соатдан ортиқ ухлай олмаган.
9. 1815 йили Франция янги ҳукумати Наполеонни "Илоҳий Елена” оролига сургун қилган. Унинг қўл остидагиларни, қариндош-уруғларини Франциядан қувиб солишган. Уларга мамлакат яқинида яшаш, ичкарисига кириш ва Франция армиясида хизмат қилиш қатъиян тақиқланган. Бу тақиқлов 1951 йилдагина бекор қилинди.
10. Ўша оролда Наполеон саратон хасталигини орттирган ва касалликни каламуш дори билан даволашга уринган. Худди шу нарса императорнинг ўлимига сабаб бўлган. Наполеоннинг ҳоки Париждаги Ногиронлар уйида сақланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|