Seshanba, 31.12.2024, 01:33
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » May » 28 » Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...

07:37
Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...
Турли босқинчилик, айниқса, террор билан боғлиқ ишлар негадир диндорларга ағдариб келинган. Шу тариқа "диний экстремизм” тушунчаси ҳам пайдо бўлди.
Аммо ўша қора ишларнинг на туб илдизида, на уни зимдан бошқариб турган кучлар қалбида аслида дин йўқ. Айниқса, бундай ишларнинг Ислом динига мутлақо алоқаси ҳам йўқ. Бироқ, афсуски бу кучлар динни ниқоб қилиши оқибатида дунё афкор оммасида динга бўлган нотўғри муносабат шакллантирилди.

Ваҳоланки, Ислом поклик устига қурилган, ҳалолликни тарғиб этувчи, эзгулик улашувчи диндир.

Дин билан, хусусан, диндорлар билан боғлиқ нотўғри қарашлар, афсуски, юртимизда ҳам рўй берган. Ўзбекистонда 1999 йилда содир этилган террорчилик ҳаракатлари ортидан минглаб оилалар азият чекди. Боиси хунрезликларнинг асл ижрочилари бир четда қолиб, шунчаки диндор бўлган, соддароқ қилиб айтганда, намоз ўқийдиган одамлар аниқланиб, турмаларга тиқилди.

Умрининг 20 йилини қамоқхонада ўтказган суҳбатдошимдан қайси жинояти учун шунча йил қамалгани ҳақида сўраганимда у "намозхон бўлганим учун қамалган эдим”, деб жавоб қайтарди.

... Ўшанда 1998 йил эди. Тўрт фарзанднинг отаси Бахтиёр ака турмуш ўртоғи вафот этгач, ресторандаги ишини йиғиштириб,болаларига кўпроқ вақт ажратиш учун хусусий иш билан шуғуллана бошлади. Яъни иморат таъмирловчи уста бўлиб ишлашдан мақсади хоҳлаган пайтида уйга келиб, болаларидан хабар олиш эди. Аёлининг бевақт ўлими билан боғлиқ изтиробини намоз ўқиш билан енгишга ҳаракат қилди.

- Дўстларим билан ҳалол меҳнат қилар, намоз ўқир эдик, — дейди Бахтиёр Мусаев. — Аммо намоз ўқиш билан чекланмай, кўпроқ илм эгаллаш истаги ҳам бор эди. Лекин бу борада ўша пайтларда масжидлардан умид қилиб бўлмасди. Чунки жума намозларида ўқиладиган маърузаларнинг ўзи зерикарли ва сохта бўларди. Шунинг ўзи ҳам бизни бошқа йўл қидиришга мажбур қилди. Шу тариқа биз диний оқимига аъзо бўлдик.

Эндигина илк диний сабоқларни олаётганимизда эса бизни ушлаб, қамоққа олишди. Менинг жиноят ишим билан боғлиқ "дело”да ёнимдан варақа, граната чиққани ёзилган. Шунинг учун менга 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Кейинчалик, билишимча, менинг ёнимдан "чиққан” ўша граната яна 5-6 кишининг ёнидан "чиққан”. Чунки гранатанинг рақами бир хил бўлган.

Бахтиёр ака диний оқимга қўшилиб хато қилганини айтса-да, у бари бир шунчаки диндор бўлган йигитларнинг ҳам айблангани хато бўлганини айтади. Турли қамоқхоналарда жазо муддатини ўташ жараёнида у ҳатто ҳеч қандай оқимга қўшилмаган, фақат намозхон бўлгани учун қамалганларни кўрган.

- Биласиз, намозхон одам ҳар қандай шароитда ҳам намозни адо қилишга интилади, — дейди Бахтиёр ака. – Ўша 2000-йилларда қамоқхонада намоз ўқиш тақиқланган, кимдир бекитиб намоз ўқигани маълум бўлиб қолса, кесилган йилига йил қўшиб берилар эди. Шунинг оқибатида менга тайинланган жазо муддати ҳам узайиб кетди.

Оила бошлиғи қамоқда эканида, унинг икки ўғли ва икки қизи нафақат ота меҳрисиз улғайди, балки ҳаётда ўз ўринларини ҳам топди. Бунда уларнинг болалигидан касб-ҳунарга ўргатилгани иш берди. Фақат армонли томони шундаки, уларга тўй кунида отанинг оқ фотиҳасини олиш насиб қилмади. Ўғли қамалганида 82 ёшда бўлган онаизорга эса ўғлининг дийдорини кўриш бошқа насиб қилмади. Она 2011 йилда 93 ёшга кирганида бандаликни бажо келтирди.

Айтишга осон, аммо тақдирнинг бу аччиқ битикларини босиб ўтиш аслида осон бўлмаган. Қўли қонга ботмаган бу одам керагидан ортиқ жазо топган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида имзолаган "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони асосида Бахтиёр Мусаев ҳам афв этилиб, озодликка чиқарилди.

Халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида эълон қилинган фармон билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Айни пайтда фармон ижроси таъминланиб, афв этилган шахслар оиласи ва яқинлари бағрига қайтди.

Пойтахтимизнинг Камолон маҳалласида жойлашган Мусевлар хонадони ҳам ота дийдорига тўлди. Фарзандлар, ўндан ортиқ набира Бахтиёр акани хушнуд кутиб олди.

- Президентимизнинг айнан Ҳайит арафасида бундай хайрли ишларни амалга оширганидан миннатдорман, – дейди Б.Мусаев. – Бу Улуғ айёмни оилам билан бирга ўтказишни доим орзу қилганман. Айнан шу мақсадда Давлатимиз раҳбарига кечирим сўраб, афв этишларини сўраб мурожаат қилгандим. Мурожаатим қаноатлантирилганидан беҳад қувондим.

Суҳбатдошим гап орасида "Қамоққа ўтган асрда кетгандим, 21-асрда эса уйга қайтдим. Йўл-йўлакай шаҳардаги ўзгаришлардан ҳайратга тушдим. Ҳаёт ҳақиқатан ҳар томонлама ўзгарибди. Бу ўзгаришлар ҳатто қамоқда ҳам сезилган. Шароитлар яхшиланиб, бизга одамдай муносабат қила бошлашган эди. Намоз ўқиганимиз учун ҳеч ким таъқиб қилмай қўйганди”, деб айтиб ўтди.

Юқоридаги фикрлар, албатта, бир инсоннинг кечинмалари, ўйлари билан бевосита боғлиқ. Суҳбатдошимиз қандайдир оқимга қўшилмай, фақат оиласи учун меҳнат қилиб, ўзи мустақил равишда китоблар ўқиб динни чуқурроқ билиши ҳам мумкин эди. У буни кечроқ тушуниб, афсус ҳам чеккан. Бугун эса, муҳими, Ота оиласи бағрида. Бу бағри бутунликни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди.

Норгул АБДУРАИМОВА

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 249 | Qo'shdi: #newsuz, #habarlar, #новости, #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar, #news, #ahborot, #uznews | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  May 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz