Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятидаги гўё шифобахш сув аслида инсон саломатлиги учун ўта хавфли деб ҳисоблади ва шу сабабли қудуқ ёпиб ташланди.
Бунгача фермер Абдусаттор Йўлдошев атайин шу қудуқни ковлаб, ундан мўъжизавий шифобахш сув чиқаришга эришганмиш. Реклама ҳам зўр бўлганки, қисқа фурсатда бу қудуқ сувининг таърифи республика бўйича тарқалиб, деярли барча вилоятлардан одамлар қўлларида бидон, канистрлар билан оқиб кела бошлашди. Фермер айтибдики, худди шу қудуқ суви ҳатто саратон хасталикларини ҳам йўқ қиларкан. Бахтга қарши, қудуқ ташкил этилгандан бери ҳеч ким саратон хасталигига учраган одамнинг шу сувдан ичиб тузалиб кетганини кўрмади. Тағин худо билади.
Энди ўзингиз бир мулоҳаза қилиб кўринг. Саратон хасталигини мисол сифатида оладиган бўлсак, тиббиёт ўта ривожланган Исроил олимлари ҳам бу касалликни таг-томири билан қўпориб ташлашга ожиз қолишмоқда. Америкадек ривожланган, гегемон давлат мутахассислари саратон хасталиги қаршисида ожиз қолмоқда. Манаман деган миллиардерлар шу хасталикка чалиниб, бор давлатини сарфлаган тақдирда ҳам барибир ўлим топмоқда. Наҳотки, ўша Намангандаги қудуқ суви замонавий технология имкониятларини ҳам ортда қолдирган бўлса? Йўқ, агар бир нафаргина бўлсин оғир хасталикка чалинган одамнинг шу сувни ичиб тузалганига гувоҳ бўлсак, алам қилмасди. Афсус, ҳали унақанги муъжиза юз бермади. Худо дардни беряпти ва бандасининг жонини олишда ўша касалликни сабаб қилиб қўймоқда. Наҳотки, худонинг қудратидан ҳам юқори бўлса ўша сув?..
Бу-ку майли. Аммо қудуқни қазиган фермер-чи? Қарангки, фермер соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу қароридан жуда қаттиқ ранжиганмиш, норози бўлганмиш!
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|