Асабий жиринглаган телефон докторни уйғотиб юборди.
— Алло, нима гап?
— Доктор, келмасангиз бўлмайди, оғир бемор бор. Автоҳалокат, ёш йигит…
— Ота-онасини чақиринг, гаплашаман.
— Ёнида ҳужжати йўқ. Операция нозик, сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди ахир!
Доктор жунбушга келиб бақирди:
— Гап тамом, орқасидан одам келса, бораман! Соат тунги уч ахир, текинга операция йўқ!
Эртасига жарроҳни шифохона олдида ассистенти кутиб олди.
— Доктор, нохуш хабар! Кеча аварияга учраган йигит ўғлингиз экан! Ярим соат олдин жон берди!.. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|