Аввалроқ, бугун, 28 июнь куни Ислом тараққиёти марказида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги анжумани ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда Ўзбекистон Реcпубликаси Президент маслаҳатчиси, спичрайтери Хайриддин Султоновга журналистлар томонидан қачон мактабларда Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий ҳадислари ўқитилиши юзасидан саволлар берилди.
"Бизда мактаб дарсларига ҳадис, Қуръон илми киритилмаган бўлса-да, одобнома, маънавият асослари, ватан туйғуси ҳақида, тарих ва жаҳон динлари тарихи дарсликларимиз бор. Уларнинг ҳар бирида озми-кўпми ҳадислар, дин уламолари ва Ислом дини ҳақида маълумотлар бор. Гап уни миқдор, ҳажм жиҳатдан қанча бўлишида эмас. Биз ўтмишда яратилган мероснинг ҳаммасини кўр-кўрона қабул қилишимиз керак эмас. Бу бугунги тараққиётимизга хизмат қиладими-йўқми?
Ҳар бир асарларга ўша даврдаги ҳукмрон сиёсатга таъсир қилган. Албатта, бундан холи бўлган Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларимиз бор. Дин йўлида яратилган китоблар жуда мураккаб масала. Унда қанча-қанча оқимлар бор. Қанча-қанча султон, амирлар дин номи билан ўлдирилган.
Мисол учун, Нодирабегим ҳам дин ниқоби билан ўлдирилган. Шунинг учун бу масалага ўта ҳассослик билан ёндашишимиз керак. Исломни яхши тушуниш учун илм керак, аввало динни ўргатувчиларнинг ўзида илм бўлиши керак. Беш йил араб тилини ўқиб, араб тилида ўз биографиясини ёзиб беролмайдиганлар бор. Динни ўрганишга сабр тоқати етадиган одамлар керак. Шунинг учун ёппасига ҳар бир мактабда дин дарсини ўтиш тўғри келмайди. Бизга энг мос келадиган шиор, "Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин”, дейилган. Ҳозир бизда умуман мос бўлмаган қора кийимларга бурканишмоқда. Авваллари бизни оналаримиз беш маҳал намоз ўқиса-да, қора матоларга бурканмаганку?!
Аввало дин юрагимизда, дилимизда бўлиши лозим. Дин кўз-кўз қилинмайди. Яна бир гап, дин бор ва диндор бор. Дин, бу – албатта ўзгармас ҳақиқатлар мажмуаси. Аммо диндорга хато қилиш, янглишиш хос. Шунинг учун диндорлар фақат тўғри гапиради, дея ўйлашимиз ҳам тўғри эмас. Қонунларимизда виждон эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилган шуни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Мана шундай Ислом цивилизацияси марказиларини биз дин бўйича мутахассислар етишсин, деб бунёд этмоқдамиз. Алоҳида иқтидорли болаларни эса махсус диний билим юртларда тарбиялаш мақсадга мувофиқ”, дейди Хайриддин Султонов. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|