Ҳаётда нималар содир бўлмайди, дейсиз. Агар бирор танишим менга "Алвастига дуч келган одам бор”, деса, сира ишонмасдим. Аммо худди шундай воқеани эшитганимдан кейин бу ҳаёт турли сир-синоатларга бой эканлигига амин бўлдим.
Ўшанда ҳали ёш эдик. Деҳқончилик билан шуғулланар, каттагина ерга мавсумга қараб экин экардик. Айниқса, шоли энг асосий экинлардан саналарди. Еримиз дарё бўйида жойлашгани учун шоли ўстириш бирмунча қулай эди.
Шундай кунларнинг бирида ер бошида кечгача қолиб кетдим. Мендан бошқа яна тўрт-бешта оғайним бор эди. Улар билан гаплашиб, вақт ўтганини ҳам билмабман. Чунки суҳбат қизиқ кечди. Ҳар хил қўрқинчли ҳодисалар, жин-ажиналар, алвастилар ҳақида суҳбатлашдик.
— Тасаввур қилинг, ҳозир ёнимизга сочлари ёйилган, кўзлари чақчайган ажина келса, — деди Барот деган оғайнимнинг укаси.
— Нимасини айтасан, — дея унинг гапини маъқуллади Менгли деган оғайним. — Унинг сочини шартта тортардим-да, айтганимни қилдирардим.
— Нега? — сўрадим ҳайрон бўлиб.
— Нега дейсанми? Чунки ажинанинг сочини босиб, тортсанг, хоҳлаган ишингни қилади.
— Жа оласан-да, — дедим унинг гапига ишонқирамай. — Биринчидан, ажинани кўрсанг, ўрнингдан қимирлай олмай қолсанг керак. Оёқларинг қалтираб, тилинг айланмай қолади. Иккинчидан, ажина олдингга келиб, "Мана, сочимни ушла, бос”, деб ўтираркан-да.
— Сен ишонмайсан, лекин ажина, алвастилар кечқурун дарахт паналарида, овлоқ жойларда сочини тараб ўтираркан. Бунақа пайтда унча-бунча нарсага эътибор бермаскан. Унинг сочини бир уринишда ушлаб олсанг, олдинг, бўлмаса, тамомман, деявер.
— У ҳақ, — суҳбатимизга қўшилди Жалил деган оғайнимиз, — алвастилар чиндан ҳам мавжуд. Улар, айниқса, илгари жуда кўп бўлишган экан.
— Ростданми? — бараварига унга қарадик биз.
— Ҳа, дадам алвастилар ҳақида гапириб берарди. Ҳатто ўзи бир марта алвастига дуч келган ҳам экан.
— Йўғ-э, — унинг гапига ишонмадик биз, — даданг алвастини кўрган эканми?
— Албатта, — унинг гапига ишонмаганлигимизни билиб, гапини алоҳида таъкидлади Жалил, — ўз кўзи билан кўрган.
— Гапириб бер!
Жалил аввал унамади. "Қўйинглар, ўша воқеани эслатманглар”, деб кўнавермади. Аммо биз жон-ҳолига қўймаганимиздан кейин мажбур бўлди.
— Отам еридан қайтаётган экан, — дея ҳикоясини бошлади у. — Елкасида кетмон. Кечқурун юришга ўрганиб қолгани учун хотиржам келаётган экан. Дарахтлар оралаб ўтаётганда эса кутилмаганда қандайдир тутунни кўриб қолибди. "Тавба, ярим кечаси ким бу ерда олов ёқаётган экан?” деб ҳайрон бўлибди. Бир зумда дарахтзорни тутун қоплаб олибди. Шунда дадам бу ерга кимдир ўт қўйди, шекилли, деган ваҳимали ўй билан дарахтзор орасига югуриб кирибди. Қараса, қандайдир одам олов ичида жон ҳолатда типирчилаётганмиш. Дадам бирор ким олов билан ўйнашиб, ёқиб юборган, кейин ўзи ҳам олов ичида қолиб кетганга ўхшайди, дея ўша одамга ёрдамга шошилибди. Аммо оловни ўчира олмабди. Бояги одам эса баттар бақиришга тушибди. Дадам қўлидан ҳеч нарса келмаганидан ачиниб, бор овозда "Ёрдам беринглар, одам ёняпти”, деб бақира бошлабди. Кейин бу аҳволга чидай олмай, калима қайтарибди. Бир пайт қараса, дарахтзорда на олов бор эмиш, на бояги одам. У аввал кўзига ишонмабди. Ваҳимага тушганим учун шундай кўринаётгандир, деб ўйлабди. Аммо унинг овозини эшитиб, дарахтзорга югуриб келганлар: "Бу ерда ҳеч ким йўқ-ку! Нега чақирдинг бизни?!” деганидан кейин кўраётганлари ҳақиқат эканлигига ишонибди. Одамларга бўлган воқеани айтиб берибди. Кейин эса ўзи уйига қайтиб кетибди.
Ўшандан кейин дадам анча вақтгача ётиб қолди. Нуқул алаҳсирарди. Ҳатто баъзан кечалари "Олов, алвасти, ёняпти”, деб чиқадиган бўлди. Керакли чораларни қўллаганимиздан кейин эса тузалиб кетди.
Жалил ҳикоясини тугатганида ҳаммамизнинг кўнглимизга бироз қўрқув оралади. Энди имкон қадар кечқурун юрмасликка қарор қилгандик. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|