АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов коронавирус инфекциясига оид саволларга жавоб берди.
Ҳозирги кунда Қозоғистондан янги вирус кириб келди. Агар муздек сув ичса ёки муздек нарса еса одам 2 кунда пневмония бўлиб ўлади деган видеолар тарқалди. Бу ҳақиқатга тўғри келадими? Умуман олганда интернет тармоғида тарқатилаётган ҳар хил асоссиз ахборотларга берилмаган маъқул. Аммо терлаб туриб муздек сув ичилса ёки елвизакда, кондиционерли хонада узоқ ўтирилса пневмонияга сабаб бўлиши мумкин. Лекин даволаш муолажалари вақтида ўтказилса ўлим ҳолати кузатилмайди.
Нега карантин ҳудудида бериладиган препаратлар Хитой ёзувида ва бу дори нима учун тайинланганини тушунтиришмайди ҳам? Хитойдан келтирилаётган ковидни даволашда қўлланиладиган препаратлар Хитойда синовдан ўткзилган. Карантин ҳудудида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлар бу дорини қўллаш бўйича тайёргарликдан ўтишган.
Мутахассислар дори воситаларини тайинлашади ва дорилар мажмуини белгилашади. Зарур ҳолатда тиббиёт ходими дори воситаси қандай ҳолатда қабул қилинишини тушунтириши лозим. Дорихоналарда аҳоли учун сотиладиган препаратларда давлат тилида йўриқномаси бўлади.
Отам чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтиб келяптилар ва уларнинг икки қўл суяклари синган. Бундай ҳолатда биз тест натижаси манфий чиққандан сўнг оперция қилдирамизми? Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хорижий мамлакатлардан чартер рейслар орқали олиб келинадиган фуқароларни кутиб олишга, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашишига рухсат берилмайди.
Улар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига ёки фуқаронинг хоҳишига кўра белгиланган меҳмонхоналарга олиб кетилади ва 10 кунга карантинга олинади.
10-куни коронавирусга анализ топшириб, натижаси манфий бўлса шу куни уйига рухсат берилади. Саломатлигига кўра бетоб беморлар шифокорлар назоратида бўлади. Шу талабга кўра сизнинг отангиз хам карантин муддати тугаганича шифокорлар назоратида бўлади ва карантин муддати тугагач операция учун касалхонага ётқизишингиз мумкин.
Зангиотадаги оғир аҳволдаги беморлар даволанаётган касалхонада кислород таъминоти етишмаяпти. Ҳамма нарса бор, фақат бурунга улаш учун найча йўқ. Чойшаблар алмаштирилмайди, медикаментлар етишмайди, шифокор, ҳамшира ва санитар ходимлар кам?! Айни пайтда, шифохонага зарур тиббий буюмлар, жумладан беморларни кислородга улаш ускуналари, тўшакларни етказиб бериш ишлари давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти тиббиёт муассасасида тиббий ходимларни танлаш ва ушбу камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, шифохонанинг тўлиқ жиҳозланиши устидан назоратни ўз зиммасига олган.
Карантин ҳудудида манфий натижали беморларни "иккинчи карантин муддати"га қолдиришмоқда. Сабабларини ҳам тушунтиришмаяпти, манфий натижа ҳақида махлумотнома ҳам беришмаяпти? Шифокор-олимлар вирус организмда тўпланиши мумкин, деган хулосага келишди. Шунинг учун бирламчи длаборатория текширувларида манфий натижа текширувнинг 10-кунида суртмада мусбат натижа аниқланиши мумкин.
Касалликнинг бошланғич этапида халқумдан олинган ПЗР тест мусбат натижа кўрсатади, лекин беморда пневмония ривожланган бўлса, вирус шартли равишда айтадиган бўлсак қуйи нафас йўлларига тушган бўлса, тест манфий натижа кўрсатади.
- тест натижалари манфий бўлса-да, клиник аломатлар сақланиб қолган бўлса, такрор тест текшируви ўтказиш лозим бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|