TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мусулмонлар идорасида жанжал кўтарган икки эркак ишини ДХХ кўриб чиқади
Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашувни ташкиллаштиришни қўпол тарзда талаб қилаётган икки нафар эркак кишинининг ИИББ томонидан жавобгарликка тортилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Тошкент шаҳар ички ишлар Бош Бошқармаси томонидан фуқаролар 1975 йилда туғилган Каримов Рустамбек Абдурашидович ва 1971 йилда туғилган Астанов Тулкун Ташмурадовичга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мазкур материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХнинг Тергов Бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада Р.Каримов ва Т.Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланган.
Р.Каримов ва Т.Астановнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.