Капалаклар билан ўйнашиб,
Шўхликларим анҳордай тошиб,
Неча фасл, неча йил ошиб,
Болалигим сени соғиндим.
* * *
Энди умр ел каби елар,
Соғинчларим кўз ёшим элар,
Бир зумгина чорлагим келар,
Болалигим сени соғиндим.
* * *
Ўтиб кетди қанчалар баҳор,
Тополмадим бир дўст вафодор,
Ўзинг дилдош, ўзинг беғубор,
Болалигим сени соғиндим.
* * *
Мурғак қалбим сир билмаган дам,
Бунча гўзал эди бу олам,
Барча бирдек меҳрибон одам,
Болалигим сени соғиндим.