![](/_nw/45/03131546.jpg)
Қарамасанг, менам сенга қарамайман, Шунчаки кўз ташлашгаям ярамайман. Қовоғингдан қорлар ёғса ёғаверсин, Ёришарму чеҳранг дебам сўрамайман. Қарамасанг, менам сенга қарамайман.
* * *
Тундан қаро, қуюқ бўлсин кокилларинг, Сумбулданам суюқ бўлсин кокилларинг, Ҳуркакликда кийик бўлсин кокилларинг, Сийпалаш на нигоҳим-ла тарамайман, Қарамасанг, менам сенга қарамайман.
* * *
Ўзгаларга қилавергин нозларингни, Сўзлайвергин елларга дил розларингни, Қўймасанг ҳам кўнгил найи бўзларини, Сув сепаман, ўтга ўтин қаламайман, Қарамасанг, менам сенга қарамайман.
* * *
Ўлсам ўлай майли куйиб фироғингда, Кўрмадим бир умидбахш чўғ қароғингда, Қолсам қолай абад армони роҳингда, Хаёлингни кўчасига йўламайман, Қарамасанг, менам сенга қарамайман.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|