Мушук асосан уй жонивори сифатида дунё халқлари орасида алоҳида аҳамият касб этади. Мушук ҳам худди ит каби боққан, меҳрини берган, бошпана ҳадя этган, эркалаган одам қаршисида ўзини қарздор ҳис этади. Эгасини шу қадар севадики, худонинг қудрати билан унга саломатлик, узоқ умр тилайди. Эгаси балога йўлиқиш арафасидалигини сезиши билан бу балони бартараф этишга, ҳеч бўлмаганда эгасини бундай бохабар этишга уринади. Аксар ҳолатларда бу амални уддалайди ҳам. Яна худонинг қудрати билан уйда сақланувчи мушукларда экстрасенслик хусусияти бор. Эгасига қандайдир хасталик хавф солса, хасталикни тортиб олади. Бу жараён ҳам Яратганнинг қудрати билан амалга ошади. Шундай воқеалар содир бўлганки, мушукни хаста ҳолда ветеринарга олиб боришган. Текширувлар ва суриштирувлар натижасида ветеринар бу мушукнинг эгаси ҳам худди ўша хасталик билан оғриганини аниқлаган. Аниқроғи, хасталикни эгасидан мушукнинг ўзи тортиб олган бўлиб чиққан. Айтишларича, мушукни эгаси эркалаб силаса, барча негатив энергия жониворга ўтаркан. Мушук эса ўзига ўтган негатив энергияни айёрларча силтаниш билан ерга тўкади, ёки лаблари билан худди ювинган бўлиб, шу баҳонада эгасидан ўтган негатив энергияни йўқ қилади.
Қон босимингиз ошганда севимли мушугингизни 10-20 дақиқа силаб ўтирсангиз, қон босими пастга тушаркан. Фақат мушукни узоқ вақт оч қолдириш керак эмас. Чунки улар оч қолган маҳал экстрасенслик хусусиятлари ортга чекинади ёки жониворнинг ўзи очлик туфайли яхшилик қилишни хоҳлай қолмайди.
Яна бир ҳаётда исботланган жараён бор. Агар эгаси оғир хаста бўлса, ўлим хавф сола бошласа, мушуги уни қаттиқ севса, эганинг ўлимини ўзига олади. Мушук узоғи билан икки-уч ой ичида ҳеч қандай сабабсиз ўлим топади. Бемор эгаси эса тетик торта бошлайди.
Агар уйда мушугингиз бўлса, уни севинг! Ардоқланг! Жонивор ҳеч қачон муҳаббатингизни, меҳрингизни жавобсиз қолдирмайди.
Саломат бўлинг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|