TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Кўпчиликка маълумки, Хитой ва Вьетнам аҳолиси мушук гўшти билан ҳам озиқланади. Аммо ўтмишда бошқа давлатларда ҳам мушук гўшти ейилиши кузатилган. Масалан, Ленинград қамалини бошдан кечирганлар кўпинча емиш топа олмагач, мушукларни сўйиб ейишга мажбур бўлган. 2008 йили Хитойнинг Гуандун шаҳри аҳолиси учун мамлакат шимолидан атайин махсус семиртирилган мушуклар олиб келиб сотиладиган бўлган. Мушукфурушлар бир кунда ўн мингтага яқин жониворларни олиб келиб пуллашга эришган. Аммо кейинчалик шаҳар аҳолисининг мушук емайдиган қисми норозилик акциялари ташкил этди. Бора-бора норозилик акциялари деярли бутун Хитойни эгаллади. Одамлар мушук сотиб кун кўрадиганлар жазоланишини талаб қилди. Лекин барибир Хитой ҳукумати мушук ейиш ва сотишга қарши қонун жорий этмади. Ҳозир ҳам Хитойдаги кўплаб ресторанларда мушук гўштидан тайёрланган таомлар харидоргир ҳисобланади. Айтишларича, мушукларни ресторанларда ваҳшийларча ўлдиришаркан. Олдин мушук ўласи қилиб калтакланаркан. Ўлиш палласига келган маҳал уни қайнаб турган сувга ташлашаркан. Ресторанлар раҳбарларининг гапига кўра, шундай қилинганда, мушук организмидаги адреналин миқдори рекорд даражада ошаркан. Бундай адреналинга эга мушук гўшти жуда юмшоқ, нафис ва мазали бўлармиш. Кўп ҳолларда Хитой кўчаларидаги кафеларда ҳам мушук гўштини қуён деб алдаган кўйи хўрандаларга пуллашади.
Бундай ҳолатни Бразилияда ҳам учратиш мумкин. Одамлар имкон борича кафеларга киргач, қуён гўшти емасликка ҳаракат қилишади. Чунки бу муассасаларда ҳам аксар вазиятларда мушук гўштидан таомлар пиширишади.
Вьетнамликлар эса мушук гўштини турли хасталиклардан сақланиш ниятида истеъмол қилишади. Айтишларича, мушук гўшти астма, сил, юрак ва бошқа хавфли, сурункали хасталикларга қарши малҳам ҳисобланармиш. Шунинг учун бўлса керак, Вьетнамдаги ресторанларда мушук гўшти жуда қиммат тураркан.