Seshanba, 31.12.2024, 01:18
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 7 » МУРДАНИНГ РАШКИ…

07:47
МУРДАНИНГ РАШКИ…
Мансурнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди.

Ўн йил бир ёстиққа бош қўйган завжаси Санобар дафъатан саратон хасталигига учради-ю, бир ой ҳам яшамай, жон таслим қилди. Мансур беш яшар қизчаси Саломат билан ёлғиз қолди. Аммо Санобарнинг биринчи ҳайити ўтар-ўтмас, аммаси Тўлғоной ая масалани кўндаланг қўйди.

— Ота-онанг бўлса, мен аралашиб ўтирмасдим, — дея гапни узоқдан бошлади Тўлғоной ая. — Нима қилайки, улар йўқ. Икки бирдай холангдан умид қилмасак ҳам бўлади. Рўзғорини, ўз болаларини дейди. Сенинг ҳақингда қайғуришга вақтлариям бўлмайди.

— Нима демоқчисиз, амма? — Мансур тоқати тоқ бўлиб Тўлғоной аянинг гапини кесди. — Холаларимнинг нима даҳли бор? Нима гап ўзи? Мундай тушунтириброқ гапирсангиз-чи!

Тўлғоной ая барибир мақсадга ўтишга шошилмади. Жиянининг бетоқатлигидан эшитилар-эшитилмас, нолиб олди-да, сўрининг бир четида ўтирганча оппоқ қоғозга нималарнидир чизаётган Саломатга ер остидан разм солди. Назарида қизалоқ анча чўкиб қолгандек эди. Жиянининг боласи бу қадар мунғайиб ўтириши бағрини эзди, рўмолининг бир учига кўз ёшларини артиб олди-ю, қайтадан Мансурга тикилди.

— Эҳ, жияним-а, — дея хўрсиниқ аралаш сўз бошлади Тўлғоной ая. — Қара, Саломат қизинг жуда чўкиб қопти. Унга қарасам, юрагим эзилиб кетяпти.

— Нима қилай, амма? — деди норозиланиб Мансур. — Менга қолса, Санобарни ўлсин дермидим? Бизларни ғафлатда қўйиб ўлди-кетди.

— Хўш, энди бир умр сўққабош бўлэ-эб ўтасанми? Қизинг она меҳрига зор бўладими?

— Қизиқсиз-а, амма! Ахир, менинг қўлимда эмас-ку онасини тирилтириб олиш!

— Сенга тирилтир демаяпман. Саломатни ўйла, бирор эсли-ҳушли, товонидан ўт чақнайдиган, қизингга оналик қила оладиган аёлни топиб уйлангин демоқчиман!

— Нима? — Мансур аммасининг кутилмаган гапини эшитиб, беихтиёр ўрнидан туриб кетди. — Уйлан дейсизми? Санобаримнинг мурдаси совимасдан-а?

— Э, нега қайсарлик қиласан? Санобарнинг ўлганига олти ойдан ўтди. Эркак киши олти ойдан кейин уйланса бўлаверади. Қара, ҳайҳотдай ҳовли ҳувиллаб ётибди. Аёл бўлса, ҳаммаёқни чиннидай қип қўяди, Саломатни оқ ювиб, оқ тарайди. Сениям иссиқ-совуғингдан хабардор бўлади.

— Керакмас, — деди Мансур қўл силтаб. — Мен ҳеч кимни Санобарга ўхшата олмайман. Қўйинг шу гапларни!

— Бошида шундай туйилади, — бўш келмади аммаси. — Вақт ўтсин, ўхшатиб қоласан. Ўхшатгандаям…

— Бас, — дея гапни кесди Мансур. — Мен эшитишниям истамайман. Илтимос, мени қийнаманг!

— Кўнмай қаергаям борардинг, — Тўлғоной ая ғудрана-ғудрана, тандирхонага йўл олди. — Бир-икки кун танангга кенгашгин, ўшанда кўрамиз!..

 

* * *

 

Орадан бир ҳафта ўтди. Мансур негадир қизига боқса, аммасининг танбеҳи ёдига тушар, қиз болага албатта она меҳри кераклигига қаттиқроқ ишониб борарди. Фақат Санобарнинг маъюс чеҳраси кўз ўнгида гавдаланганда, ўзини кечирилмас гуноҳга йўл қўяётган банда каби эзгин ҳис этарди. Лекин тақдир ёзуғидан қочиб бўлмаскан. Тўлғоной ая кунларнинг бирида ҳовлига кириб келди-да, Мансурни тезлай бошлади.

— Сенга Ойхон деган шаҳарлик бир аёлни топдим, — деди у оғзининг таноби қочиб. — У шўрликнинг ҳам эри аварияга учраб ҳалок бўлган экан. Ҳозир нариги маҳалладаги Орзи тулникида ўтирибди. Сал қариндошчилиги борми, билмайман, ишқилиб, гоҳи-гоҳида Орзи холаникига келиб-кетиб тураркан. Бўл тез, ишни пишитиб келдим. Қани, бир кўришиб гаплашинглар-чи, зора юлдузларинг юлдузларингга мос чиқиб қолса!.. Уф-ф, Мансурвой, нега бўшашасан? Қара, Саломатингнинг рангида ранг қолмаган. Ичига ютади-да қиз шўрлик! Ҳеч қурса ўшани ўйлагин! Ойхон жуда фаҳм-фаросатли, таъби нозик жувонакан. Саломатни кафтида олиб юради насиб бўлса!..

Мансур бу сафар аммасига қарши ҳеч нарса дея олмади. Ётоққа кирди-да, Санобар икковларининг деворга осиғлиқ суратига бир муддат тикилиб турди. Сўнгра эшитилар-эшитилмас, пичирлади.

— Кечир мени, Сано, — деди у вужуди титраб. — Нима қилаётган бўлсам, Саломатингни ўйлаб қиляпман. Сен гўрингда тинч ётгин! Ранжимагин, безовталанмагин! Ҳар қандай вазиятдаям, барибир менинг қалбимда фақат ўзинг яшайсан! Кечир!..

Шундан сўнг пича кўнгли таскин топган каби кийимларини алмаштириб ташқарига чиқди. Ҳовлида уни Саломатни бағрига босганча аммаси кутиб турарди.

 

* * *

 

Ойхон ҳақиқатан жозибали, келишган, истарали аёл эди. Айниқса, буни Мансур чимилдиққа кирган тунда аниқ сезди. Ойхоннинг тафти, сирли боқиши уни гўё ўн йил ортга қайтарган-у, айни чоғда раҳматли Санобарнинг қаршисида ўтиргандек ҳаяжонланарди.

«Яна бир марта кечир, Сано, — кўнглидан ўтказди Мансур Ойхонни бағрига босаркан. — Ўша гапим гап. Қалбим сеники. Уни ҳеч бир бегона аёл эгаллай олмайди. Ишон, ҳозир фақат танамгина Ойхоннинг ихтиёрида қолди. Вужудим эса сен билан бирга. У ҳеч қачон ўзганики бўлмайди. Нима қилайки, Саломатимнинг бир марта яйраб кулишини сенга бўлган садоқатимга алмашишга мажбур бўлдим. Бугун кўрсайдинг қизимиз дугоналарига қанчалик мақтанганини! Чидолмай, йиғлавордим, Сано! Онага юраги оқиб кетган экан қизимизнинг!..»

Орадан қанча вақт ўтди, Мансур билмасди. Шуни идрок этардики, Ойхон ухлаб қолган, ўзи эса ҳануз Саломат билан хаёлан тиллашганча шифтга тикилиб ётарди. Шу тобда нимадир шиғиллагани қулоғига чалиниб, даст ўрнидан турди. Не кўз билан кўрсинки, шундоқ остонада Санобар турарди. У нуқул йиғлар, ҳар йиғлаганда нозик жуссаси қалқиб, эгнидаги оппоқ ҳарир либоси ҳилпирарди.

— Сен? — Мансур қўрқа-писа ўрнидан турди-ю, Ойхонни уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида бориб Саломатга яқинлашди. — Ахир… Сен ҳалигидай… Сен… Тирикмидинг?..

— Эссиз сиз билан ўтказган умрим, — беихтиёр тилга кирди Санобар. — Ўлди-ўчди деганлари шумиди? Айтинг, сизга нима ёмонлик қилувдимки, бугун бегона аёлнинг қўйнига кирдингиз? Қизингизнинг аҳволи, орзу-умидлари билан қизиқиб кўрмадингизми аввал? Шунчалик бағрингиз тошмиди? Мени алдаб юрганмидингиз ҳали? Қайси айбим эвазига бундай йўл тутдингиз? Ахир, Саломатим йиғлайвериб пишиб қолди-ку! Ёстиғи ҳўл бўлди-ку! Ҳайф-э сиз эркакларга!..

— Тўхта, — Мансур азбаройи асабийлашганиданми, қисқа вақт ичида қора терга ботганди. Санобарнинг гина-кудуратлари қалбини эзиб, тўсатдан уни бағрига олди. Шундоқ ёнбошда ухлаётган Ойхон ҳам кўзига кўринмади. Қўрқмади, Бир муддат Санобарни қучганча тек туриб қолди. Йўқ, уни қучоғидан бўшатишга жуда қўрқди. Бўшатса, худди ғойиб бўладигандек, қаттиқроқ қучди.

— Ҳозир ҳаммаёғингизни тирмалаб ташлайман, — дея қулоғига таҳдидли шивирлади Санобар. — Шундай тирмалайманки, менга хиёнат қилганларингизга пушаймонлар ейсиз.

— М-менга қара, — деди ўзини сал қўлга олиб Мансур. — Сира тушуна олмаяпман. Сен… Олти ой бурун рихлат қилгандинг, сени ўзим мана шу қўлларим билан қабрга қўйганман. Ҳозир… Қ-қанақасига менинг қаршимда пайдо бўлдинг? Ҳалиги… Кийимларни қаердан олдинг?..

Санобар жавоб ўрнига Мансурнинг баданини ўткир тирноқлари билан тирмалай бошлади. Мансур бундай ёқимсиз оғриқни ҳеч қачон танасида туйиб кўрмаганди. Негаки, Санобар ҳаёт эканида уни умуман тирмаламасди. Тирноқлари ҳам ҳозиргидек ўткир эмасди.

— Вой жоним, — жони оғриётган бўлса-да, пичирлаб ингради Мансур. — Т-тирноғинг йўғиди-ку тириклигингда. Сал ўсса, қайчилаб ташлардинг…

— Мен у дунёда эмасман, — деди ниҳоят Санобар тирмалашдан тўхтаб. Шу аснода қонюқи бармоқларини Мансурнинг оғзига яқинлаштирди. — Суюкли эрим хиёнат қилса, мени унутиб, юзимга оёқ қўйиб бошқа бир аёлни эркаласа, қандай кетаман у дунёга? Йўқ, кета олмайман. Қачонки сиз қайтадан фақат мени деб яшай бошлайсиз, мен хотиржам кетишим мумкин.

— Ахир… — Мансур тирноқлар заҳри қолган танасида кучли оғриқ туйгани сайин, ваҳима, даҳшатга тушиб борар, каловланишдан нарига ўта олмасди. — Сен… Қ-қанақасига…

— Бас қилинг, — қонюқи бармоғини унинг лабига босди Санобар. — Мен эртакларга ишонмайман. Шундай экан, сўз беринг, Ойхоннинг жавобини беришга онт ичинг! Акс ҳолда тунги уйқуларингиз ҳаром бўлади. Кейинчалик бунданам баттар азобларни кўрасиз.

— Ж-жоним… — титраб аранг сўз бошлади Мансур. — Р-рашк қиляпсанми? Ростдана-а?.. Мен…

— Майли, сўз бермасангиз ўзингиз биласиз, — деди Санобар Мансурнинг саволларига эътибор қилмай. — Энди мен кетаман! Танангизга яхшилаб кенгашинг! Агар айтганимга кўнмай қайсарлик қилсангиз, эртага тағин келаман.

— Айтганингни қилсам-чи?

— Унда келмайман. Ўзингиз қабрим тепасига бориб, ҳақимга дуо ўқийсиз. Шунда мен тинчланаман, тақдирга тан бераман-у, боқий дунёга жўнайман. Кетишимдан олдин сизни яна бир марта тирмалайман!..

Мансур жавоб беришга улгурмади. Бу галги тирмалаш олдингиларидан минг чандон ёқимсиз, кучлироқ эди.

Мансур оғриққа чидай олмай, бор овозда бақирди.

— Ваъда берама-ан! Тирмалама-а-а-а!!!

Ҳайқириғи Мансурнинг ўзини ҳам оёққа турғазди…

Уйғониб кетиб, жонҳолатда ўрнидан турди.

Ойхон ҳам бу ҳайқириқдан уйғониб, қўрқув исканжасида дағ-дағ титрарди…

Мансур югуриб бориб деразадан ташқарига қаради. Ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, ортга қайтди.

Туш таъсирида чамаси ўн дақиқа тек туриб қолди. Кейин эса нимадир ёдига тушгандек, кўйлагини ечди.

Шундагина кўйлакнинг баъзи жойларида қон қотиб қолганини кўрди.

— Вой, ким тирмалади сизни? — Ойхон Мансурнинг танасидаги тирноқ изларини кўриб йиғлаб юборди. — Ўйиб ташлабди-ку ҳаммаёғингизни! Мен… Ҳозир… Малҳам топиб…

— Тўхтангиз, — деди Мансур нималарнидир идрок этган каби сергакланиб. — Малҳам шарт эмас… Биласизми… Энам раҳматли болалигимда фаришталар ҳақида тез-тез гапириб қоларди. Эмишки, фаришталар эркакни кимдандир қизғонса, кимгадир рашк қилса, уйқу орасида келиб баданини тирмалаб қочишаркан… Кечиринг, афтидан сизга арзирли эр бўла олмайдиган кўринаман.

— Бу нима деганингиз? — Ойхон ҳеч вақога тушунмай, Мансурга бақрайди. — Ёмон туш кўрдингизми?

— Ҳа, аммо бу ёмон тушмас… Раҳматли хотиним тушимга кирибди… Менга қаранг, тушунган аёлсиз, ҳаммасини тўғри қабул қила оласиз. Санобар мени сизга қаттиқ рашк қиляпти. Кечаси билан тушимга кириб уришиб чиқди… Яна бир марта кечиринг! Мен сизга меҳр бера олмайман. Санобарни гўрида тик турғазиб қурган ҳаётим ҳеч қачон татимайди. Фақат қарғаманг мени! Сиз билан ажрашишдан бўлак иложим йўқ!..

Эрталаб азонда Ойхон бу ҳовлини тарк этди. Мансур эса шу тобда аллақачон Санобарнинг қабри тепасида ўтирар, марҳума билан телбаларча сўзлашар, тиллашарди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 338 | Qo'shdi: #habarlar, #новости, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik, #Yangiliklar, #uznews, #ahborot, #news | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz