Мурат Йилдирим машҳур турк актёрларидан бири. Уни ўзбек томошабини «Осиё» сериалидаги иштирокидан сўнг таниди. Кейинроқ Мурат Йилдирим ўзбек фильмида ҳам роль ижро этди. Қуйида актёр ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.Мен Мардинданман, лекин Коньяда туғилганман. Бутун болалигимни қишлоқда ўтказдим. Онам — уй бекаси, отам эса ўқитувчи эди. Мен дўстларимдан ниҳоятда фарқ қилардим. Ўқитувчининг ўғли бўлганим учун улар сиримизни дадасига айтиб беради, деб ўйлашарди.
«Қримлик. Қўрқинчли йиллар» фильмини иккита жойда суратга олганмиз. Суратга олиш ишлари декабрда бошланди, жуда совуқ эди. Баъзи кадрларни бир неча марта суратга олдик, айниқса, муштлашув саҳналарини. Ченгиз Дагчининг романини ўқиб чиқдим ва қаҳрамоним Содиқни жуда яхши кўриб қолдим. Кейин Содиқ ҳақида кўпроқ билишга қарор қилиб, унинг таржимаи ҳолини ўқидим. Аслида, Содиқ ҳамиша қаҳрамон бўлишни орзу қилган. Ҳаммага бу фильмни кўришни маслаҳат бераман.
Мен Истанбулга 18 ёшимда келганман. Илк 2-3 йил актёрликка умуман қизиқмадим, чунки бу менга қизиқ эмасди. Кейин дўстим Волканнинг театрига бориб қолдим, унинг ижроси мени шу қадар жалб қилдики, ўзим ҳам актёр бўлишга қарор қилдим.
Одамнинг фариштага айланадиган пайтлари бўлади, шунингдек, махлуққа айланадиган пайтлари ҳам. Ана шу инсонийлик имтиҳони дейилади.
Сценарийимни ўғирлашган пайтлари бўлди. Ёзишни жуда яхши кўраман, бир гал тахминан 20 саҳифали сценарий ёздим. Уни танишимга ўқишга бердим. Кейин қарасам, сценарийимдан фильм ишлашибди. Ўша одамнинг исмини айтмайман. Нима бўлганда ҳам, у ўғирланган иш эди.
Мен учун театр, кино ҳамда сериал — барчаси актёрлик.
Парҳез қиламан демайман, аммо соғлом таомларни тановул қиламан.
Янги таомларни истеъмол қиламан. Кўпинча янги сабзавотларни. Спорт билан шуғулланаман, кўпинча бокс билан.
Давлат — мен учун ҳамма нарса. Усмонийлар ҳам, Фотиҳлар ҳам, турклар ҳам — барчаси бизники. Бу аждодларимиз ва давлатимиз тарихи. Аждодларимиз бизга ҳозир биз тинч яшаётган ерни туҳфа қилишган.
Болалик ҳақида гапиришганда, мен доим қишлоғимизга кунига икки марта келадиган автобусни эслайман. Мен доим унинг келишини сабрсизлик билан кутардим. Телба Иброҳим деган йигит бор эди, уни шундай аташарди. У доим автобус келишидан аввал етиб келарди, мен эса доим тоғам, холам, қариндошларимнинг келишини кутардим. Бу мен учун ҳар кунги одат бўлиб қолганди. Бу ҳақда Мерал Ўкайга гапирганимда, у менга ўзимнинг биронта романимда айнан шу саҳнадан фойдаланишим кераклигини айтди.
«Осиё» сериалидан сўнг танилдим. Кейин экранларга «Ишқ ва жазо» сериали чиқди. У араб давлатларида оммалашди. Саваш Балдар ролидан сўнг у ерда янада танилдим. Араб давлатларига кўп бораман, ташрифларимнинг асосий мақсади — болаларга ёрдам бериш.
Яқин дўстим бор, у аданалик. Кўп йиллардан бери дўстмиз. У шифокор бўлиб ишлайди. Ҳалигача у билан кўришиб, гаплашиб турамиз. У менга ҳамма нарсани — дўстликни, севгини ўргатди. Аслида, мен ўзимдан катта одамлар билан ўтиришни ва гаплашишни яхши кўраман. Шогирд бўлиш, ёшидан қатъи назар, ажойиб. Дўстим мен учун бу дунёда ҳамма нарса — дўст, ака, қалб ва юрак.
Муқаддас ерларда бўлдим, буни ўз бурчим деб биламан. Аммо журналистлар ҳамма нарсани бўрттириб юборишади. Нима учун актёр Америкада черковга борса, бу ҳақда шунчалик ёзишмайди? Мен борсам, нима бўпти? Ҳеч нима?! Мен ҳам одамман, динимизда ёзилган ишларни қилишга ҳақим бор.
Ҳар бир инсон истаган ишини қилишга ҳақли деб ўйлайман. Масалан, мен зиёратга боришни истадим ва бордим. Баъзилар буни пиар дейишлари, баъзилар бошқача аташлари мумкин, аммо уларнинг бунга ҳақи йўқ! Инсоннинг қалбида нима борлигини фақат ўзи ва Яратган билиши мумкин.
Уйда биз турк тилида гаплашамиз. Онам араб тилини жуда яхши билади, отам эса — курдчани. Мен имкон бўлганда бу тилларни ўрганмаганимдан афсусланаман.
Мен туйғуларга ва тасодифга ишонаман. Ҳар бир инсон ҳис қилганини қилиши керак.
Ҳар бир инсон ўз ишини севиб бажаради. Мен ҳам ўз ишимни севиб ва чин дилдан бажараман.
Ҳар ким аслидек кўриниши лозим. «Қадаҳнинг ичида нима борлиги эртами-кечми ҳаммага аён бўлади», дейишади-ку. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|