Шоу-бизнес вакиллари ҳамиша ҳам ҳамкасблари билан турмуш қуравермайди. Улар орасида ўз мухлислари билан оила қурган ва бахтли ҳаёт кечириб келаётганлари ҳам йўқ эмас.
Мэтт Деймон
Мэтт мухлиси бўлган бўлажак рафиқаси билан тўсатдан учрашиб қолган. 2002 йилда ака-ука Фарреллилар фильмида суратга тушиш учун Майамига жўнаб кетган Деймон фанатларидан қочиб, Люсьян Баррозо ишлайдиган барга кириб қолади ва бир боқишдаёқ ушбу аёл билан ҳаётини боғламоқчилигини тушуниб етади.
Жон Траволта
Актёрнинг рафиқаси «Бриолин» фильмини томоша қилганидан кейин Траволтани севиб қолади, аммо севгиси билан орадан ўн йил ўтибгина учрашишга муваффақ бўлади. 1989 йилда«Мутахассислар» фильмида Жон билан бирга суратга тушишга муяссар бўлган Келли Престон актёрда яхши таассурот қолдиради ва жуфтлик кўп вақт ўтмай турмуш қуради.
Риз Уизерпсун
«Оскар» мукофоти совриндори ҳисобланган Риз ҳамкасби Райан Филлиппга турмушга чиққан ва 2008 йилга қадар 10 йил бирга ҳаёт кечирган. Иккинчи турмуш ўртоғи Жим Тот бўлса, аввалдан актрисани ёқтирган, лекин унинг оиласи бўлгани учун муносабатдан умид қилмаган бўлган. Турмуш ўртоғи билан айрилганини билганидан кейин қалбига йўл топишга ҳаракат қилган мухлиси билан Риз 2011 йилда турмуш қурган.
Энн Хэтэуэй
Эннинг турмуши ўртоғи ҳам унинг мухлисларидан бири бўлган. У вақтда Адам Шульма эндигина актёрлик карьерасини бошлаган бўлган. Актрисанинг кўнглини олишга ҳаракат қилишига қарамай Энн турмуш қуришга дарҳол розилик бермаган ва бунга аввалги муносабатидаги хиёнат сабаб бўлган. Лекин Адам уни бахтли қилишига кўзи етганидан кейин оила қуришга қарор қилган. 2012 йилда турмуш қурган жуфтликнинг ҳозирда икки фарзанди бор.
Жулия Робертс
Актриса ҳаётида севги қиссалари кўп бўлишига қарамай, турмушга чиқиш учун муносиб инсон сифатида мухлиси бўлган, кинооператор Дэниэл Модерни танлаган. «Мексикалик» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган жуфтлик 2002 йилда турмуш қурган. Бироқ сал аввалроқ, Робертс ва унинг турмуш ўртоғи ажрашмоқчилиги ҳақидаги хабар эълон қилинди.
Кевин Бейкон
«Олтин глобус», «Сатурн» киномукофотлари совриндори Кевин Бейкон 30 йилдан бери турмуш ўртоғи Кира Сежвик билан бахтли турмуш кечириб келмоқда. Кира 1977 йил театрлардан бирида актёр ижросини кўриб, унинг мухлисига айланган. Орадан 11 йил ўтиб эса жуфтлик муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлаган.
Патрик Демпси
Патрик кунлардан бирида сартарошхона ишчиси бўлган Жиллиан Финк билан танишади ва қизнинг унга мухлис экани ва у билан учрашишни орзу қилганидан хабардор бўлади. Гаплашиб, бир-бирини тушунишни бошлаган жуфтлик орадан кўп ўтмай турмуш қурган. 20 йилдан буён бирга ҳаёт кечириб келаётган эр-хотин бугунги кунда 3 фарзандни катта қилмоқда.
Камерон Диас
Актрисанинг турмуш ўртоғи, Good Charlotte мусиқий гуруҳи аъзоси Бенжи Мэдден ҳисобланади. Улар 2012 йилда танишган ва орадан уч йил ўтиб турмуш қуришга қарор қилган. Жуфтликнинг ҳозирги кунда бир қиз фарзанди бор.
Николас Кейж
Николас икки марта турмуш қурган ва ҳаёти ўхшамаган. Лос-Анжелесдаги клублардан бирида офицант бўлиб ишлайдиган кореялик Элис Ким актёрнинг ашаддий мухлиси бўлган. Тўсатдан учрашишга муваффақ бўлган жуфтлик 12 йил бирга ҳаёт кечирган.
Адам Сэндлер
Модель сифатида фаолият бошлаган Жеки Титуон актёр Адам Сендлер билан танишишни орзу қилган. 1999 йилда актёр роль ижро қилган фильмда суратга тушиш бахтига муяссар бўлган Жеки актёр қалбидан жой олади ва жуфтлик орадан 4 йил ўтиб турмуш қуради.