1965 йили санъат соҳасига қадам қўйганман. Ярим асрлик фаолиятим давомида театр, кинода юзлаб образларни яратдим, мухлислар эътиборини қозондим.
Сўнгги уч йилда маданият ва санъат соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ижодкорга озгина эътибор бўлса бўлгани. У бундан катта руҳ олади, янада шижоат билан меҳнат қилади. Президентимиз 2017 йилда Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида бизнинг театрда ҳам бўлиб, театр актёрлари билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида муаммолар ҳақида сўрадилар. Бир қатор таклифларимни айтдим. Орадан ҳеч қанча муддат ўтмай театр биноси қайта таъмирдан чиқарилди, иситиш тизими янгиланди. Актёрларнинг ишлаши, дам олиши учун барча шароитлар яратилди. Театр рўпарасига санъаткорлар уйи қуриб битказилди. Ушбу хонадонлардан бирини вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев менга "Президент совғаси” сифатида топширди. Янада қувонарлиси эса, Қўқон шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг филиали ташкил этилди. Мен ушбу улуғ даргоҳда ёшларга "Саҳна нутқи”дан сабоқ бераяпман.
2018 йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Юртбошимиз камтарона меҳнатимни қадрлаб, кўксимга "Фидокорона хизматлари учун” орденини тақиб қўйдилар. Бундай шарафдан кўзларимга ёш келди, умримга умр қўшилди.
Санъат ниҳоят даражада қимматбаҳо соҳа. Бироқ бугун айримлар бу соҳага жуда енгил қарамоқда. Санъат шеърни ёд олиб фонограмма билан қўшиқ куйлаш ва "эшитилмаяпти” деб бақир-чақир қилиб мухлислардан мажбуран олқиш олиш эмас, балки халқ учун ёниб ижод қилиш, халқнинг орзулари, дарду армонларини саҳнада кўрсатиб беришдир. Бугун театрга томошабинларни тўлақонли қайтариш учун янги, ғоявий мукаммал асарлар яратилиши, тажрибали, ўз ишининг фидойиси бўлган режиссёрлар ва бор меҳри билан саҳнага талпинган актёрлар жамоаси зарур. Саҳнага инсонийликнинг ёрқин фазилатларини улуғловчи, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни тарғиб этувчи, разолатдан ёруғликка олиб борувчи йўлни кўрсата оладиган сценарийлар асосидаги спектаклларни олиб чиқиш керакки, бунда томошабин ўзини, ўзлигини кўра олсин. Шундагина халқ бизга ишонади, спектаклларни келиб кўради, маънавий озуқа олади ва чин дилдан қарсак чалади.
Президентимизнинг эртага парламентга йўллайдиган мурожаатномасида маданият ва санъат соҳасига ҳам эътибор қаратилиб, устувор вазифалар белгиланса янада яхши бўларди. Зеро, санъат эзгуликка хизмат қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|