Дунёда шундай касбни борки, жуда ҳам машаққатли ўз ишида талабчан, абжир, чаққон бўлишни талаб қилади. Бу сўзни эшитганда юраклар соғинч ҳиссини туяди, қўмсайди ва ўша инсонга интилади. Бу инсон эса УСТОЗдир. Шоир тили билан айтганда,
Айтсам, баҳор яшар экан куз учун,
Яшаяпмиз болдек ширин сўз учун,
Навоий ҳам отдан тушган сиз учун,
Милатимиз қароғи сиз устозлар,
Маърифатнинг чироғи сиз устозлар! Дунёда шундай бир улуғ касб борки, бошқа барча касблар унинг негизида шаклланади ва тараққий этади.
Устоз ва мураббий! Биз барчамиз касбу коримиздан қатъи назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади.
Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устозларимиз гавдаланади. Шу билан бирга, қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор ёшлик йилларимизни, бизга билим берган, меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.
Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.
Шу ўринда маърифатпарвар алломамиз Абдулла Авлонийни «Ҳар бир муаллимнинг саодати, давлатимизнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир», – деган сўзлари беихтиёр кўз ўнгимизда гавдаланади.
Дарҳақиқат, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини, жонажон Ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилувчи ўғил-қизларимиз бахтини кўрамиз.
Юраги ғайрат-шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган азиз, меҳридарё устоз-мураббийларимиз доимо эъзозда.
Албатта, бизни шундай бахтли кунларга етишишимизда ёшлигимиздан таълим-тарбия берган устозларимизни хизматлари беқиёс!
Дунёда устознинг меҳнатидан оғир меҳнат йўқ. Жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек: «Биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз».
Ота-боболаримиз Ватан, ота-она ва устоз тушунчаларини уйғунлаштириб, уларни доимо ардоқлашга даъват этган. Бугун ҳам шу азалий силсиланинг узвий давоми сифатида элу халқимиз ўзининг устоз-муаллимларга чексиз ҳурмат-эҳтироми ифодаси сифатида 1 октябрь санасини Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонламоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, халқимизда «Устоз отангдек улуғ» деган ҳикматли нақл бежизга айтиламаган. Зеро, бугунги куннинг ёшлари азиз устозларимизни ардоқлаб, уларнинг ўгитларидан, ҳаётий тажрибаларидан ва ҳар бир ҳикматли сўзларидан ўрнак олсак, келгусида жонажон Ватанимизга муносиб ёш кадрларни етиштириб чиқаришимизда энг муҳим мезон бўлиб хизмат қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|