Мазкур сериалда суратга тушган актрисаларнинг аксарияти гўзаллик танловларида иштирок этганлар, улардан учтаси эса «Туркия гўзали» унвони соҳибига айланган.
Ханде Субаши
Бу актрисага сериалда унча аҳамиятли бўлмаган роль насиб этган, у Бали бойнинг севгилиси ролини ўйнаган.
Ханде 2005 йилда гўзаллик танловида ғолиб бўлиб, «Туркия гўзали 2005» унвонини қўлга киритган.
«Муҳташам юз йил»дан ташқари актриса «Эртуғруль» сериалида суратга тушган ҳамда «Пропаганда» фильмида бош ролни ўйнаган.
Небаҳат Чеҳре
«Муҳташам юз йил» сериалида волида султон хоним ролини қойилмақом ижро этган актриса гўзаллиги билан мухлисларни мафтун этган.
Аристократик кўриниш, хушбичим қомат, қироличаларга хос қадам босиш, ўткир нигоҳ – актриса ҳақиқий султон хоним образини ярата олди.
Небаҳат 1960 йилда гўзаллик танловида ғолиб бўлиб, «Туркия гўзали 1960» унвони соҳибасига айланган.
Хюлья Авшар
Актрисага обрў-эътиборли, ўктам, ёвуз ва доно султон хоним образи жуда мос тушди.
Жозибадор Хюлья «Туркия гўзали 1983» унвони соҳибаси бўлган.
Гўзаллик танловларида иштирок этган «Муҳташам юз йил» сериалининг яна бошқа актрисалари:
Жансу Дере (Феруза хотун)
«Мисс Туркия-2000»
Озге Улусой (Анна Ягеллонка)
«Туркия гўзали 2003» танловининг иккинчи ўрин соҳибаси.