Туркиянинг энг муваффақиятли сериалларидан бири «Муҳташам юз йил»да суратга тушган аксарият актрисалар аллақачон турмуш қурган, бироқ ҳалигача ўз бахтини учратмаганлари ҳам йўқ эмас.
Филиз Ахмет (Нигор халфа)
Сериалда ақлли, айёр ва жозибали сарой халфаси роли билан яхши таниш бўлган Филиз Ахмет, ҳаётда ҳам латофати ва чиройи билан кишиларни ҳайратга солади. Аммо актриса ҳали ўз бахтини учратганича йўқ.
Жансу Дере (Фируза)
Жансу Дере «Муҳташам юз йил»да сал қолса Хуррам султоннинг бахтини ярим қиладиган аёл ролини гавдалантирган. Ёш бўлишига қарамай муваффақиятга эришган Жансунинг кунлари актрисалик ва моделлик фаолияти билан банд.
Марям Узерли (Хуррам султон)
Қойилмақом ижроси, латофати ва ўзини тутиши билан мухлислар қалбидан жой олган Марям ҳали турмуш қурмаган. У маълум муддат туркиялик тадбиркор Жан Атеш билан учрашиб юрган, улар ҳатто унаштирилган ҳам эди. Бироқ узоқ кутилган тўй бўлмади. Марям Жан Атешдан кўрган қиз фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаб келмоқда.
Дениз Чакир (Шох султон)
Сериалда совуққон роли ва нигоҳлари билан эсда қолган, султон Сулаймоннинг синглиси Шох султон ролини ижро қилган Дениз ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган. Forbes журналида Туркиянинг энг гўзал актрисаларидан бири, Туркиянинг Boxer журналида бўлса, энг муваффақиятли 20 турк актрисалари рейтингидан ўрин олган Дениз, катта ва аҳил оиласи бўлишини орзу қилади.
Пинар Чаглар Генчтурк (Бейхон султон)
«Муҳташам юз йил» да султон Сулаймоннинг синглиси ролини ижро қилган актриса суратга олиш жараёнида ташқи кўриниши у қадар эътиборни тортмас эди. Орадан 9 йил ўтиб қиёфаси ўзгарган ва жозибалироқ кўрина бошлаган Пинар ҳам ҳали оила қуриб улгурмаган.