Турк киноижодкорларининг «Муҳташам юз йил» сериалидаги айрим қаҳрамонлар билан мухлислар сира хайрлашишни исташмасди. Аммо улар ўз вазифасини бажаргач, сериални тарк этишган. Қуйида мухлисларни соғинтириб кетган қаҳрамонлар билан танишинг.
ГУЛ ОҒА Бу қаҳрамон сериалга евнух сифатида кириб келган. Хуррам султонга садоқатлидан ҳам садоқатлироқ Гул оға гарчи ҳазил-мутойибага мойил бўлса-да, Хуррам султоннинг кўплаб гуноҳ ишларида бевосита иштирок этади. Масалан, султон Сулаймон ўз ҳарамига олган малика Изабелланинг ғойиб бўлишида ҳам Гул оға асосий ролни ўйнаган. Афсуски, подшо Моҳидавронга ҳарам етакчилигини топширгач, у Гул оғани дарҳол саройдан ҳайдаб солган.
ШАКАР ОҒА Бу Тўпқопи саройининг бош ошпази эди. Камсуқум, меҳрибон ва ҳийла тортинчоқ қаҳрамон. Гарчи иккинчи даражали одам бўлса ҳам ўз вазифасини кўнгилдагидек ижро этган. Шу хусусиятлари сериал мухлисларига жуда ёқиб қолганди. Аммо 3- мавсумда Шакар оға бирдан ғойиб бўлди.
ЖАҲОН ХОТИН Султон Сулаймоннинг Хуррамдан туғилган ўғли Меҳмед бу қизни ўз ҳарамига олган. Жаҳон хотин Меҳметни жондан ортиқ севарди. Унга меросхўр туғиб беришдан умидвор эди. Афсуски, Меҳмед ўлим топгач, 103- серияда охирги марта кўринди. Шундан кейин қайтиб ҳеч ким Жаҳон хотинни кўрмади.
ИЛЁС ОҒА Бу персонаж шаҳзода Меҳметнинг яқин ёрдамчиси сифатида сериалда пайдо бўлган. Аммо у Моҳидавроннинг қармоғига илинади-ю, иккиюзламачиликка ўтади. Айнан ўшанинг буйруғига кўра Меҳметни ўлдиради. Шундан кейин Илёс оға ғойиб бўлди. Уни қайтиб сериалда кўрсатишмади.
ЭСМА ХОТИН Эсма сериалда Хуррам билан бир вақтда пайдо бўлган. Биринчи мавсумданоқ Хуррам султонга хизматкор бўлиб тайинланди.
Эсма росмана гўзал ва ақлли қиз. Оғир-босиқ. Хуррам султон уни ўзининг мараз ишларига аралаштирмаган. Хайрият. Аммо 3- мавсумда Эсма ғойиб бўлди. Ҳойнаҳой, Хуррам султон уни қулликдан озод этиб, турмушга берган бўлса керак.
МАЛКОЧЎҒЛИ БОЛИ-БЕЙ Ҳақиқий жангчи. Султон Сулаймоннинг ишончини қозонган. Бундан ортиқ ҳурмат-иззат талаб қилмайдиган сирли персонаж. У шахсий ҳаётда ўз муҳаббатини топиш учун куйиб-ёнди. Кўплаб гўзаллар орасидан зўрға топган муҳаббати эса оғир хасталикка йўлиқиб оламдан ўтди.
Боли-Бейнинг ортидан султоннинг қизи Меҳримоҳ ҳам роса югурган. Лекин бу сирли персонаж аҳмоқ эмасди. Меҳримоҳга қайрилиб қарамади. Сериал охирроғида изсиз ғойиб бўлган Хуррам султонни (Бу серияларда Хуррам ролини Воҳида Перчин исмли актриса ўйнай бошлаган) топиб келади-ю, шу кўйи кўздан йўқолади. Тарихий маълумотларда ёзишларича, ҳарқалай у ўз муҳаббатини юртидан топибди. Оила қурибди. Бола-чақа орттирибди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|