Ойижоним!.. Қайнонам демайман ҳеч! Ўзимникилар орасида ҳам, дугоналар-танишлар даврасида ҳам ойижоним деб гапирсам, кимларнингдир ғашига тегиб қўйибман. «Намунча?» дейишди, «Оширвординг!» дейишди… Улар қайдан билсин Сиз билан менинг тунларни тонгларга улаб сирлашиб ўтиришимизни? Ҳамма ухлаганда, дунё ором олганда Аллоҳдан бахт сўраган икковимиз диллашишимизни ҳеч ким билмайди, ойижон! Мен доим ҳадикда юрардим. Қўрқардим, рости. Турмуш ўртоғимнинг онаси мени ҳам яхши кўрармикан, "тошкентлик келин” деб, ортиқча тергайвермасмикан деб. Бир-биримизни тушуна олармиканмиз, деб кўп ўйлардим. Чунки бахтнинг ярим палласи қайин-бўйинлар билан муносабатга ҳам боғлиқ. Шукр! Худойим кутганимдан ортиқ суюнтирди. Ёшлик қилсам, шошқалоқлик қилсам, эпламасам-улгурмасам – мени тушунадиган онажоним ёнимдалар. Уч фарзандни эплашнинг ўзи бўлмайди. Шукр! Ойижоним ёнимдалар! Доим жилмайиб турадиган, набираларини еру кўкка ишонмайдиган, оилани киприкларида кўтарадиган, кичкина жуссасида улкан матонати бор – ойижоним менинг! Доим ёнимизда бўлинг! Менинг сирдошим, самимийим менинг… Ойижоним, иншооллоҳ, ниятларимизга биргаликда етказсин! Шукрона кунингиз муборак бўлсин! Юз билан юзлашиб юринг. Сизни яхши кўрамиз! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|