TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
МОЗАМБИКДА 20 ЙИЛДАН БЕРИ ҚИДИРУВДА БЎЛГАН НАРКОБАРОН ҚЎЛГА ОЛИНДИ…
Бразилиялик наркобарон Жилберто Апаресидо душ Сантуш исмли наркобарон 1998 йили турмадан қочганди. Яқинда уни Мозамбикда тутишди.
У Бразилиядаги «Биринчи пойтахт жамоаси» деб номланган йирик жиноий гуруҳни бошқарган. Кокаин савдоси билан шуғулланган. Наркобаронни 1 тонна кокаинни дунёнинг турли давлатларига тарқатганликда айблашган. Жилбертони яна «Маркола» лақабли бошқа бир жиноий гуруҳ аъзосини турмадан қочиши учун молиялаштирганликда ҳам айблашган.
Жилбертони қўлга олиш операцияси Мозамбикда Бразилия федерал полицияси ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Қўлга олиш операциясида Мозамбик полициячиларидан ташқари адлия вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
«Биринчи пойтахт жамоаси» жиноий гуруҳи Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида 1993 йили ташкил этилган. Гуруҳ 13 мингга яқин жиноятчиларни ўзида мужассам этган. Уларнинг бир қисми турмаларда жазо муддатини ўтамоқда. Жиноий гуруҳ аъзолари асосан наркотик, қурол савдоси, қароқчилик, босқинчилик билан шуғулланади.