"Мисс Москва-2015” ғолибаси Оксана Воеводина фарзандига нисбатан таҳдидлар туфайли полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда Воеводинанинг адвокати Иван Мельников маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, октябр ойи ўрталарида Воеводина отасининг телефонига ноъмалум аёл томонидан хабар келиб тушди. Унда ёзилишича, Воеводинанинг ўғли Леонга ўлим хавфи таҳдид солиши мумкинлиги сабабли учрашувга таклиф этилган.
Адвокат маълум қилишича, Воеводина учрашувга кела олмаган, унинг ўрнига аёл билан унинг дугонаси учрашган ва суҳбатни ёзиб олган.
"Суҳбат давомида аёл Леон ўлим хавфи остида эканлигини бир неча марта таъкидлаган. Воеводина собиқ турмуш ўртоғига нисбатан даъво аризасини қайтариб олиши ва ОАВда чиқишларни тўхтатиши билан бу таҳдидни олдини олиши мумкинлиги айтилди”, – дейди адвокат.
Шундан сўнг Воеводина полицияга ариза ёзди. Ҳуқуқ тартибот органлари текширувни бошлади.
Таҳдидлардан сўнг Воеводина ўғли билан Москвани тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
"Ҳуқуқ тартибот органлари ва давлатимизнинг ҳимояси ва ёрдамига умид қиламан. Келиб тушаётган таҳдидларни текшириш ва тегишли чораларни кўришингизни сўрайман”, – деди Воеводина. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|