Seshanba, 31.12.2024, 02:38
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 16 » Мошинани, Автомобилни орқа ён ойнага парда ўрнатса бўладими?

12:12
Мошинани, Автомобилни орқа ён ойнага парда ўрнатса бўладими?
Ёзнинг жазирама кунларида ҳайдовчилар учун қуёшдан сақланиш муаммога айланади. Қуёшдан сақланишнинг яқинда қонунийлаштирилган йўли, бу - 18 млн сўм эвазига 1 йиллик автомашина ойнаси тусини ўзгартириш (қорайтириш) ҳуқуқини сотиб олиш. Шу ўринда, ИИВ мутасаддиларининг пул тўламай (ёки тўлай олмаган) ойнасини қорайтирган машина эгасини потенциал жиноятчига тенглаштириш ҳақидаги фикрларини ортиқча изоҳсиз қолдирамиз.

Бугун мавзу бошқа: машинанинг орқа ён ойнасига парда ўрнатиш мумкинми?

Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига биноан, М1 тоифадаги (енгил) автомобилларнинг орқа ойнасига чий парда ва дарпарда ўрнатишга рухсат берилган. Аммо орқа ён ойналарга (тушунарли бўлиши учун қисқа қилиб «орқа эшик» деймиз) парда ўрнатишга-чи, рухсат ёки тақиқ борми? Йўл патрул хизмати ходимларининг орқа эшикка парда ўрнатилгани учун (парда кўтарилмаса ҳам) жаримага тортиши қанчалар асосли?

Жазо белгиланганми?

Аввало орқа эшикка парда ўрнатганлик учун қандай жазо борлигини кўриб чиқиш керак. Боиси, ҳар қандай тақиқ ҳам жазо мавжудлигини англатмайди. Мисол учун, 2011 йилда жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланса-да, мазкур қилмиш учун жарима 2015 йил 29 декабрда жорий қилинди. Бу эса амалда 4 йил давомида жавобгарликсиз жамоат жойларида тамаки истеъмол қилиш мумкин бўлганлигини кўрсатади.

Хўш, орқа эшикка парда ўрнатган ҳайдовчиларни қандай жазо кутиб турибди? Амалиётда бу каби ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси билан жавобгарликка асос бўлмоқда.

Аммо биз ушбу қарорга қўшилмаймиз! Фикримизча, орқа эшикка парда ўрнатганлик учун қонунчиликда жазо белгиланмаган.

Эътибор беринг, МЖтК 126-моддасида қайд этилишича:

«Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Кўзгусимон ва туси ўзгартирилган ойна, бу – «тонировка» дегани. Пардага доир чекловлар «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган» (русча вариантида «транспортных средств, на которых установлены дополнительные предметы или нанесены покрытия, ограничивающие обзорность с места водителя») деган қисмига тушади.

Бу каби тақиқ «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентнинг 73-банди иккинчи хатбошисида, шунингдек «Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар»нинг 7.3-бандида ҳам белгиланган.

1-ХУЛОСА: Ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатиш мумкин эмас.

Хўш, «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» деганда қайси ҳудудлар тушунилади? Орқа эшик ойнаси ҳам ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф ҳисобланадими?

Афсуски миллий қонунчилигимизда «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» атамасига таъриф берилмаган. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган («Ўзстандарт» агентлиги имзолаган) ГОСТ 33988-2016 «Автомобильные транспортные средства. Обзорность с места водителя. Технические требования и методы испытаний» (Motor vehicles. Visibility from driver's seat. Technical requirements and test methods) давлатлараро стандартнинг 2.12 бандига мувофиқ, ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўриниши майдонининг устки чегараси деб, ҳайдовчи кўзлари ва жами майдонининг остки чегарасини ташкил қиладиган, учта бошқа текисликлар даражасида ўтадиган, горизонтал текислик орасида жойлашган, 180 градус секторда олд кўринишнинг шартли майдони ҳисобланади.

Бу ҳақида «Ўзстандарт» агентлигининг фуқароларга йўллаган расмий жавоб хатлари ҳам қўлимизда мавжуд.


2-ХУЛОСА: Ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф деб, ҳайдовчи кўзлари ва жами майдонининг остки чегарасини ташкил қиладиган, 180 градус секторда олд кўринишнинг шартли майдони ҳисобланади.

Хўш, орқа эшик ойнаси «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» майдонига тушадими ёки йўқми? Буни кўз олдимизга келтириш учун қуйидаги суратга эътиборингизни қаратинг.


«Ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» майдонига сариқ ранг билан бўялган қисм киради, холос. Яъни 180 градус секторда олд кўриниш мана шу қисм ҳисобланади.

Кейинги суратда эса, ҳайдовчининг ўрнидан кўриниш акс этган.


3-ХУЛОСА: «Ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» майдонига орқа эшик ойналари кирмайди!

Шу ўринда, ҳайдовчиларимизни чалғитиши мумкин бўлган ҳолатга аниқлик киритиш лозим.

Юқорида қайд этилганидек, «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентнинг 74-банди иккинчи хатбошисида ҳамда «Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар»нинг 7.4-бандида енгил автотранспорт воситаларининг орқа ойнасига чий парда ва дарпарда ўрнатишга рухсат этилади.

Аммо ушбу қоида рухсат берувчи мазмундаги норма ҳисобланади, лекин тақиқловчи қоида эмас. Яъни енгил автомобилларнинг орқа ойналарига парда ўрнатиш рухсат берилгани, аммо бу орқа эшик ойналарига парда ўрнатиш тақиқланганини англатмайди.

Тушунарли бўлиши учун оддий бир мисол. Айтайлик, бирор ҳужжатда Қирғизистонга визасиз чиқишга рухсат берилади, деб ёзилган бўлса, бу Қозоғистонга визасиз чиқиш тақиқланади, деган маънони билдирмайди.

4-ХУЛОСА: Қонунчиликда орқа эшик ойналарига парда ўрнатиш учун тақиқ мавжуд эмас!

Мавжуд хулосаларни умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, автомашинанинг орқа эшик ойналарига парда ўрнатганлик ҳайдовчини МЖтКнинг 126-моддаси билан жавобгарликка тортишга асос бўлмайди.

Десертига: ижтимоий тармоқлардаги хат

Мақолани тайёрлаш чоғида ижтимоий тармоқларда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев имзоси билан ҳудудий бошқармаларга чиқарилган хат тарқаб кетди. Хат мазмунидан аён бўлишича, транспорт воситалари ён ойналарини сочиқ ёки қуёшни тўсувчи бошқа материаллар билан вақтинча ёпиб қўйилган ҳолатлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилмаслик ҳақида кўрсатма берилган. Ушбу хатнинг ҳақиқийлиги ҳақида қўлимизда ишончли далиллар мавжуд.


Ушбу хат ҳам юқоридаги фикримизни қисман исботлаб турибди. Хатда айтилганидек, машинанинг (у хоҳ узоқ йўлга, хоҳ яқин йўлга юраётган бўлсин) орқа эшик ойналари сочиқ ёки бошқа материаллар билан тўсилган бўлса, бу ҳаракатга ҳеч қандай хавф келтириб чиқармайди ва жаримага ҳам тортилмайди.

Мантиқий хулоса қилиш мумкинки, орқа эшикка ўрнатиладиган пардалар ҳам хавф туғдирмайди. Чунки одатда орқа эшикдаги пардалар ҳам вақтинчалик бўлади, яъни қачон керак пайти (жазирама иссиқда) кўтариб қўйилади, қуёш йўқ пайтда тушириб қўйилади.

ҚАТЪИЙ ЭСЛАТМА: юқорида қайд этганларимиз бизнинг шахсий фикримиз бўлиб, расмий мақомга эга эмас. «Мақолада орқа эшикка парда ўрнатиш мумкин, дейилибди», дея ўзбошимчалик қилиб, 5 млн сўм жарима тўлаб ўтирманг.

Аслида муаммо жавобгарликнинг йўқлигида эмас, балки қонун нормаларининг нотўғри талқин этилишида. Шу боисдан, мақола юзасидан мутасаддиларнинг тезкор муносабати ва асослантирилган фикрини кутиб қоламиз.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Ko'rildi: 565 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz