Молия вазирлиги короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволанаётган тиббиёт ходимларига бериладиган рағбатлантириш пулларини тўланиши мониторинги натижаларини эълон қилди. Тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 15−18 май кунлари ўтказилган назорат тадбирларида 32 та тиббиёт муассасасларида 932 нафар ходимга 19,6 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиктирганлиги аниқланди.
Бунга сабаб — тиббиёт муассасалари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари молия органларига ходимлар рўйхати ва талабномаларни ўз вақтида бермаган.
Масалан, Қашқадарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига талабнома ўз вақтида бермаганлиги оқибатида, 21 нафар тиббиёт ходимига иккинчи 14 кун иш фаолияти учун 373,6 млн сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида амалга оширилмаган.
Самарқанд вилоят Юқумли касалликлари клиник шифохонаси томонидан тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари учун талабнома юборилган бўлсада, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ходимлар рўйхатини тасдиқлаб, маблағ ажратишга талабномани вилоят молия бош бошқармасига тақдим этилмаган. Оқибатида 61 нафар тиббиёт ходимига 1,2 млрд сўм рағбатлантириш пулларини тўланиш кечиккан.
Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 9 та соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан 6 май куни ходимларга рағбатлантириш пули учун талабномалар берилган бўлсада, вилоят СЭОМ тиббиёт ходимлари рўйхати ва зарур маблағ 1,7 млрд сўм учун талабномалар шакллантрилмаган.
Андижон вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси масъуллари томонидан бошқа тиббиёт муассасалардан жалб этилган тиббиёт ходимларига ишлаган кунлари учун табелларни тақдим этиламаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ходимига 1,7 млрд сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмасдан қолган.
Шу каби Тошкент шаҳрининг 5 та тиббиёт муассаси тиббиёт ходимларига қарийб 4,8 млрд сўмлик рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланди.
Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланди — 932 кишига 19,6 млрд сўм.
Шунингдек, назорат тадбирларида короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланди. Асоссиз ва ортиқча киритилган маблағлар ўргатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб қолинди, асоссиз тўлаб юорилган пулларни ундириш чоралари кўрилмоқда.
26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд сўмни ташкил этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|