Seshanba, 31.12.2024, 02:32
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 22 » МОЛ БОЗОРИДАГИ ҚОТИЛЛИК…

06:31
МОЛ БОЗОРИДАГИ ҚОТИЛЛИК…
Вали бундан йигирма йил олдин туҳматга қолиб қамалганди. Қирқ ёшга етганда озодликка чиқди. Қишлоққа кириб келди-ю, ҳайрон қолди. Қишлоқ ҳам, одамлар ҳам буткул ўзгарибди. Қишлоқдошлар қандайдир совуққон бўлиб қолишибди. Тўқсондан ошган отаси Боливой мироб ўғли келганидан қувониб бисотидаги биттагина тирриқ қўйни қассобга сўйдирди-да, маҳаллага ош берди. Ошга келганлар негадир Вали билан совуққон кўришишди. Баъзилари сирли қараш қилиш билан кифояланди.

Вали тушунарди. Қишлоқ жойда қамалган одамни бундан ортиқ кутиб олишмайди. Устига устак Валини босқинчиликда, бировнинг завжасини ўлдириб қўйганликда айблаб қамашган. Шунча тавалло қилди, айбдор эмаслигини исботлашга уринди. Фойдаси бўлмади. Ҳар бир далил унга қарши чиқаверди. Бу эса тўй-ҳашамда полвонлик қилиб ном таратган Валининг феълини тамоман ўзгартириб юборди. Турма шароити, у ердаги турли воқеалар, шафқатсизликка йўғрилган гап-сўзлар, ҳаракатлар Валининг қалбидаги бор меҳрни сўндирди. Қаҳрга мойил этиб қўйди…

Аксига олгандек ёши ўтиб қолган. Энди полвонлик қила олмайди. Отаси кекса. Қариянинг пенсиясига осилиш ҳам ноқулай. Гап-сўзга қолиб кетиши ҳеч гап эмас.

Вали ўйлай-ўйлай, мол бозорида даллоллик қилишни маъқул билди. Тил-жағи бор, бировга сўзини берадиганлар хилидан эмас. Қолаверса, турма кўрган одамга ҳар ким ҳам ҳадеганда ола қарай олмайди.

Вали икки-уч ҳафта ичида мол бозордаги даллоллар орасида ўрин топди. Ўзи кўзлаганидек, уларнинг ҳеч бири тура солиб бир нарса дея олмади. Ҳали мол, ҳали қўй, ҳали эшак олди-сотдисида даллоллик қилди. Киссаси пул кўрди. Шу баҳонада аста-секинлик билан бўлса-да, озодликдаги ҳаётга кўника бошлади.

* * *

Навбатдаги якшанбада бозорга керагидан ортиқроқ мол-қўй кирди.

Жониворларнинг кўплигидан ҳар ким ҳам бозор ичкарисида бемалол оёқ босиб юрмас бўлди.

Вали бошқа кунлардан кўра бозорга эртароқ келганди. Бозорнинг гавжумлигини кўриб терисига сиғмас даражада қувонди. Иш бошлашга шошилмай, четдаги кабобпазлар қаторига ўтди-да, икки сих кабоб билан бир шиша шаробни паққос туширди.

Шаробнинг тонг ғира-ширасидаги кайфи бошқача бўлади. Кўзлар сузилса-да, тана бирдан тетиклашади. Кайф чоғланиб, одамнинг тили сайрай бошлайди.

У кериша-кериша ўрнидан турди-да, бозор ичкарисига қараб юрди.

Шу маҳал энига ҳам, бўйига ҳам одамнинг кўзини ўйнатар даражада узун ва савлатли ҳўкизга кўзи тушиб юраги ҳовлиқди.

Ҳўкиз яхши боқилган, сўйилса, икки тоннадан кам гўшт бермайди.

«Мана шу ҳўкизнинг савдосига аралашаман, — кўнглидан ўтказди Вали ингичка арқонни омонатгина ушлаб турган ҳўкиз эгасига кўз тикиб. — Бундай мол учун икки баробар ҳақ беришсаям кам… Эҳ, Худо бераман деса шу-да!..»

Вали илдам юриб келди-да, жиккакдан келган эркакка сўз қотди.

— Ука, ҳўкизни сотамизми?

Эркак Валига ер остидан бир қараб қўйиб, норози бош чайқади.

— Мен даллолга муҳтож эмасман.

— Ие, — Вали бу жавобдан энсаси қотган каби афтини бужмайтириб ҳўкизни айланиб томоша қилган бўлди. — Даллолсиз ишинг битмайди, укам. Намунча қайсарлик қилмасанг? Қанча сўрайсан ўзи? Гапирсанг-чи!..

Ҳўкиз эгаси оғир уф тортган бўлиб юзини терс бурган ҳолда жавоб қилди.

— Беш милён.

— Ў, зўр нарх қўйибсан-ку! — деди Вали — Локигин бу пулга…

— Э, ака, молни кўриб турибсиз-ку! — гапни кесди ҳўкиз эгаси. — Ерга урманг!..

— Қўйгин энди, — сотувчини ўзича тинчлантирган бўлди Вали. — Тортишмайлик, жон ука. Менам бозорга тирикчилик учун келганман. Ундан кўра, нархини келиштиргин-у, ҳўкизни сотайлик! Нима дейсан?..

Эркакнинг юзи заҳиллашди. Қушникидай юмалоқ кўзлари катта-катта очилиб, оқаринқираган киприклари пирпираб кетди.

— Сизга бир марта айтдим, — деди у сал ортга тисланиб. — Мен даллолсиз сотмоқчиман молимни. Тамом!

Мана шу жавоби ростакамига Валининг ғашини келтирди. Ҳўкиз ҳақиқатан ҳавас қилса арзигудек эди. Валининг тинчини ўғирлаганди. Қандай бўлмасин янги харидорга уни пуллаб, баҳонада киссасини қаппайтирмоқчи, топганига отаси учун новвотмиди, қўй гўштимиди харид қилишни мўлжаллаганди. Эркакнинг кескин гапи товонигача музлатиб юборди. Ўзини камситилган, масхараланган ҳис этди. Кўз олдидан турмадаги ҳаёти, турли ёшдаги маҳбуслар ўта бошлади. Худди улар ҳам бу манзарани томоша қилаётгандек, Валини масхаралаётгандек туюлиб кетди.

— Менга қара, — уёқ-буёққа ўғринча қараб олди-да, эркакнинг ёқасидан олди Вали. — Намунча тирриқлик қилмасанг-а? Кимсан ўзинг? Боринг шу ҳўкизми? Вей, жаҳлимни чиқарсанг, ҳозир мана шу пичоқни бир бўйнига тортаман-у, гўштини бозордагиларга текинга тарқатаман, билдингми, ғалча?..

— К-ким ғалча? — ҳўкиз эгаси ҳам қайтмайдиган хилидан эканми, Валининг ҳақоратига чидай олмай, ёнидаги кексароқ одамга арқонни тутқазди-да, хезлана бошлади. — Қ-қўйвор томоғимни! Зўрмисан? Зўр бўлсанг, юр, четроқда гаплашамиз! Э, энангни!..

— Нима-а?.. Сен ҳали энамдан сўкадиган бўлдингми?.. Вей, халойиқ, эшитдингизми? Энамдан сўкди бу хунаса!..

Бозордаги ёш-қари уларни айирмоқчи, тинчлантирмоқчи бўлди. Бироқ Вали ҳам, ҳўкиз эгаси ҳам қайтадиган аҳволда эмасди. Бир-бирларини судраклаганча бозор четига қараб йўл солишди…

* * *

Пул топиш, тирикчилик, тинч яшаш деган ниятлар бир четда қолди. Бир оғиз ҳақорат Валининг жаҳлини жунбушга келтирди. Жиккакдан келган бу эркакни судраклаб деворга тақади-ю, томоғидан куч билан бўға бошлади.

— Сен ҳали энамни ҳақоратлайдиган бўлдингми, ифлос? — оғзидан тупук сачратганча эркакни сиқувга олди у. — Битта ҳўкизни деб-а? Вей, ит эмган, ўзинг ҳўкиздан баттарсан-ку! Башарангга бир қара, мол!..

— Ҳ-ҳали ш-шунақами? — хириллаб силтанди эркак. — Қ-қўйвор, қизиталоқ!..

— Нима? Нима дединг?

Буниси энди ошиб тушганди. Вали икковларини ҳай-ҳайлаб айириш билан овора бўлганларни бир силтаниб нари сурди-да, қўлидаги пичоқни эркакнинг томоғига тиради.

— Яна бир қайтар, ҳезалак, қайтар!

— Қизиталоқ! — такрорлади эркак. — Бўлдими?

— Эй, Худо ўзинг кечир! Бу ит эмган мени икки марта ҳамманинг олдида ҳақорат қилди!

Вали шундай деди-ю, ҳўкизфурушнинг томоғига пичоқ тортди…

ХОТИМА ЎРНИДА

Қотиллик бор йўғи бир неча дақиқада жуда тез содир этилди. Ҳатто, атрофдагилар ҳангу манг эди. Ҳеч ким иш шу даражага бориб етишини кутмаганди.

Ерда қонга бўялиб ётган эркакни кўрганларнинг бири ура солиб қочди, бошқа бирови эса югура келиб қўлидан келганча кўмак беришга уринди.

Вали бўлса, қонюқи пичоқни қўлида маҳкам тутганча бозордагиларга совуқ боқарди.

У ҳозирча ҳеч нарсани идрок этмасди. Туриш-турмуши худди жонсиз ҳайкални эслатарди…

Орадан бир ойча вақт ўтиб суд бўлди. Вали озодликка чиқиб айтарли дам олиш, табиат, қишлоқнинг ажойиб манзарасидан баҳра олишга-да улгурмади.

Уни узоқ муддатга озодликдан маҳрум этишди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Ko'rildi: 514 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz