Dushanba, 30.12.2024, 23:58
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyun » 21 » Мистик ҳикоя: Ўн бир йилда такрорланган туш

08:18
Мистик ҳикоя: Ўн бир йилда такрорланган туш
Туш кўрдим. Катта боғ, ёмғир, кекса ўрик… Шохида эса бир қанотли қуш тинмай сайрагани-сайраган… Узоқ ўтмишга тушиб қолгандай бўлдим. Аниқ эсимда: бу тушни олдин ҳам кўрганман. Ҳали мактабга чиқмаган вақтимда бобомнинг ёнида унинг қўлларини ушлаб ухлардим. Шунда тушларимдан қўрқмайдигандай, ёнимда бобом борлигини ҳис қилиб турадигандай эдим. Бир гал бобомга худди шу тушни айтиб берганим аниқ ёдимда. Негадир энг кичик тасвирларигача хотирамда қолган ўша туш. Бобомнинг вафот этганига эса ўн бир йил бўлди… Шунча вақт ўтиб айнан шу тушни кўришимнинг қандай сири бор?

Тўнғич қиз бўлганимданми, ота-онамдан кўра бобомга кўпроқ боғланиб қолгандим. Уч-тўрт ёшлигимда момом вафот этган, бобомнинг нимасидир камайиб қолган оламида ўша бўшлиқни тўлдириб турган бўлсам керак, у ҳам менга қаттиқ боғлангандай эди. Буни кейин-кейин аммалариму онамнинг гапларидан ҳам сезардим.

Бобомнинг бир девори тўлиқ китоб бўлган катта хонаси бор эди. Бир девори деганимга сабаб китоблар терилган жавон девор билан бирга ясалган,    растадан бир китобни олсангиз, орқасидан девор кўриниб қоларди. Бўйим етадиган китобларнинг ҳаммаси қўлимдан ўтган ва уларнинг деярли ҳар бирида «рассомлик қобилиятим»ни намойиш қилгандим. Бобомни кўпинча нимадир ёзиб турган ҳолатда кўриш мумкин эди. Шунданми, унга тақлид қилиб қўлимга ручка тушди дегунча, бир нарсалар чизишни ёқтирардим. Битта фарқи, менинг оддий вараққа чизгим келмас, асосан, муқовалари қалин, қаттиқ, чиройли ялтироқ китоблар «қурбонларим»га айланарди. Бунинг учун бобомнинг бирор гал қаттиқроқ тергаганини эслолмайман. Шогирдлари кўп ва тез-тез бизникига келиб турарди. Уларнинг ҳеч бири қўли қуруқ ҳолда қайтганини кўрмаганман, доим қўлларига китоб тутқазиб юборарди бобом. Баъзилари қайтарган, баъзилари эса йўқ. Ҳозир бу         китобларнинг жуда оз қисми бизда қолган. Мен «сурат» солган китобларнинг кўпи ҳали ҳам қайсидир уйларнинг жавонида терилиб турганига аминман…

Ҳовлимиз каттагина, бир қисмида қирқ туп узум, яна бир қисмида йигирмата анор, қўйингки, ўрик, олма, нок, анжир, ёнғоқ, беҳи, хурмоларга бой ям-яшил маскан эди. Бобом ҳар бирини алоҳида меҳр билан парвариш қилар, узумлару анорлар ёнида соатлаб қолиб кетарди. Пиша бошлагач, челаклаб қўшниларга тарқатишдан чарчамасдик. Ҳовлимиз ёнидан кимдир ўтиб қолса ҳам, кўча-кўйда бирор кимни кўриб қолса ҳам «Мевалардан олиб кетинглар, роса пишган, увол бўлмасин», дерди. Хуллас, асли меҳмон кўп келадиган уйимизда бунақа пайтлар одам аримас, бутун қишлоқ болалари эса эртадан кечгача бизникида бўларди. Шунданми, ҳалинчакларимиз ҳам катта-катта, теракзоримиз эса ўйин майдонига айланган эди. Бобом вафот этгач, йилдан-йилга боғимиз ҳам, узуму анорлар ҳам ҳосилини камайтира бошлади. Меҳнати ҳар йилгидек, ҳосили айтарли эмас, бобомга ўрганганди, назаримда. Биз ҳам улғайиб, болаларнинг ҳам қадами узила борди. Ҳозир ҳам таътилда, унда-бунда уйга бориб қолсам, қўшнимизнинг кичкина ўғли бизникида бўлади. Нуқул укам билан уришиб-талашиб юради. Онамга: «Уйига борсин энди, сизнинг ҳам бошингизни оғритиб юборди булар», — десам, «Қўявер, қизим, шунисига ўрганганман, болаларнинг шовқин солиб тургани яхши», — дейди.

Бобомдан бизга нафақат ширин хотира, одатлари, амаллари ҳам қолгандай…

Ҳовлимизнинг орқа томонида кекса ўрик дарахти бўларди. Ўрикларимиз кўп, лекин буниси бошқачароқ: довуччаси ҳам йирик-йирик, ялтираб турарди. Бобом уни «Мойли зардоли», дерди эркалаб.

— Бобо, шу дарахтни кўпроқ яхши кўрасизми, меними? — деб сўрардим баъзан қизғаниб.

— Унга чиқиб олганингда иккалангниям бирдан яхши кўравераман, — дерди бобом кулиб. Қовоғимни уя бошласам: — Бу дарахтни менинг дадам ўтқазган, ўзим кўчатини тутиб турганман. Ўша куни менга кўп гаплар айтган, ҳали яна озроқ катта бўлсанг, сенга ҳам айтиб бераман. Шунинг учун ҳам бу ўрик менга қадрли, лекин сени кўпроқ яхши кўраман, жужуқ, — дерди.

Бобом мени эркалаб, «жужуқ» дерди, шу гапни эшитганда доим юмшаб, нима деса, дарров кўна қолардим. Биз бобом билан ёз ойларида дераза ва эшикларни очиб ухлардик. Хонамиз деразаси орқа ҳовли томонга қараб қурилган. Бобом уйқуси меникидек қаттиқ бўлмаганидан сал овозга ҳам уйғониб кетарди. Ўша куни саҳарлаб дадам билан гаплашаётиб:

— Кечаси орқа ҳовлидан ғалати шитир-шитир овозни эшитиб, деразадан қарасам мойли зардоли томонда шарпа кўринди. Кимдир ўтиб кетаётгандир деб эътибор бермагандим, кўриб турганингдай аҳвол шу, — деб бир шохи анчагина сийраклаб қолган ўрикни кўрсатди.

— Бу кеча ўзим хабардор бўлиб тураман, сиз хавотир олманг, — деди-ю, ишга кетди дадам.

Бир неча кун ўтиб ярим кечаси бемаҳалда хонамиз чироғи ёнганидан уйғониб кетдим. Орқа ҳовлидан дадамнинг овози эшитилди. Қарасам, бобом ташқарига чиқяпти, чопқиллаб қўлидан ушлаб олдим-да, орқасидан эргашдим. Уришиб, «Сен қол, деса ҳам қолмайман, «жужуқ» деса ҳам қолмайман, мен ҳам бораман», — деб турсам, бобом менга эътибор ҳам бермади. Ҳайрон қолдим. Хуллас, ташқарига чиқсак, дадам билан бизникига кўп-кўп келиб турадиган, ҳар сафар мен яхши кўрадиган китобларни олиб кетадиган киши турибди. Ўрталарида ярим челак мойли зардоли… «Ур-а-а, ўғрини ушладик», деб ич-ичимдан қувониб, яна дадамни яхши кўриб ҳам кетдим. «Менинг дадам ўғри тутадиган кучли киши. Қандай яхши!» Бобом ўғрини уйига кеткизаётиб ярим челак ўрикни ҳам бериб юборди. Қувончим эса кўпга чўзилмади, бобом кун бўйи хафа бўлиб юрди. Энг ёмони, менга умуман эътибор бермади. Намозшомда ўғри киши яна келди. Ҳеч нарса демасдан, бобомга пул узатди. Бобомнинг хафа юзи бирдан оқарди, зарб билан унга тарсаки тушириб юборди. Биринчи марта бобомнинг кимнидир урганини кўрдим.

У киши кетганидан кейин ҳам ҳайрон ҳолда қолганимнини кўриб, бобом ёнига чақирди. Доим чопқиллаб борардим-у, бу гал бироз ҳайиқдим. «Ҳали жаҳлидан тушмаган бўлса-чи?» деб ўйладим. Бобом бўлса ёнига боришим билан пешонамдан ўпиб, ниманидир эслагандай бироз турди-да, секин гап бошлади. Унинг ҳеч қачон менга ниманидир айтиб бериш олдидан бунақа қилмаганини ўйлаб, ҳозир айтмоқчи бўлганлари жуда муҳим эканини англадим.

— Шу дарахтни дадам экканини биласан-а, жужуқ? Ўшанда кўчатини мен тутиб турганман, дадам: «Бу кўчатни авайла, уни ҳалоллик мезони деб бил. Ҳар кўрганингда ҳалол яшаш кераклигини ёдингга солсин. Унинг катта фазилати бор: ҳалоллик менга шу кўчатни берди. Катта дарахт бўлсин-у, ўзи сенга ҳалоллик келтирсин», деган. Ўша вақтдаёқ бу дарахт дадам учун ҳам қандайдир бошқача, каттароқ аҳамиятга эга эканини тушунганман. Унга ҳар қараганимда дадамнинг гаплари ёдимга тушади. Ўша ибратни деб бугунгача ҳалол яшашга интилиб келдим. Бу дарахтни дадамнинг ҳалол умри, мен ҳам шу умрни давом эттираётганим тимсоли деб биламан… Шу гапларнинг барини у биларди, билиб туриб шу ишни қилганини кечиролмадим-да, жужуқ.

Шу пайт ўша кишини шунчалар ёмон кўриб кетдимки, яхшиям, у бошқа бизникига келмади, келганида аниқ ёмон кўришимни ўзига айтган бўлардим…

* * *

Бугун тушимга кирган кекса ўрик шунча хотирани ёдга солди. Болалигимга қайтгандай яна бобомнинг «жужуғи»га айлангандай бўлдим. Негадир орзиқиб кетдим. Бобомни соғинганимдан дадам билан гаплашгим келди. Дарров қўнғироқ қилдим.

— Ассалому алайкум, дадажон. Яхшимисиз? Чарчамаяпсизларми?

— Ва алайкум ассалом, омонмисан, қизим? Ўқишларинг яхшими? Қийналмаяпсанми? Пулинг борми?

Ҳар сафар гаплашганимизда «Қийналмаяпсанми, пулинг борми?» деб сўрашига кўникиб қолганман, беихтиёр жилмайиб қўйдим.

— Бор, дадажон. Яқинда стипендия олдим.

— Ҳа, яхши. Биз ҳам яхшимиз. Уканг яна Азиз (қўшнимизнинг ўғли) билан уришиб, пешонасини қашқа қилиб ўтирибди.

— Шу жанжали тугамади, тугамади-да уларнинг.

— Ҳа, майли, шуниси яхши. Ҳалитдан пишади. Айтгандай, сен яхши кўрадиган мойли зардоли бор эди-ку, қуриб қолган? Шуни бугун чопиб ташладик. Зардолининг ўтини яхши бўлади, деб…

Жим бўлиб қолдим, дадам ҳам бироз жим туриб:

— Дадам яхши кўрарди, — деб қўйди…

Ҳа, дадам билан хайрлашгач, ўйга толдим ва нега бундай туш кўрганимни англадим.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 388 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyun 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz