Seshanba, 31.12.2024, 01:28
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Aprel » 23 » Мистик ҳикоя: «Еттинчи қаватдаги шарпа»

17:21
Мистик ҳикоя: «Еттинчи қаватдаги шарпа»
Бир ҳафтадан буён ёғаётган ёмғирнинг тўхташидан дарак йўқ, зах ҳаво одамларнинг танасини жунжиктира бошлаган, шаҳарнинг чеккасида жойлашган кўп қаватли бино эса жим-жит. Унда яшайдиган ўн-ўн бешта оила ўзи билан овора, бир-бири билан деярли гаплашишмайди. Неча йиллардан буён бу мавзе одам қадами етмас жойга айлангандай, гавжумликдан мутлақ холи. Бу ерда ҳатто қуёш эрта ботадигандай! Анча йиллардан буён бўш еттинчи қаватга кўчиб келган кичик оилага бу жой ёқмади.

— Умуман ёқмади! — деди аёл эрига ўтинч билан қараб. — Илтимос, бошқа уй топайлик…

— Қўйсанг-чи, ахир унчалик ёмон эмас-ку! — гапига ўзи ҳам ишонмаган йигит хотинини овутишга уринди. — Атиги бир-неча ой, холос. Кейин кетамиз.

— Кўнглим шу қадар ғашки, — аёл маъюс тортиб, ўтинишда давом этди, — бир кўришдаёқ бу ерлардан қочгим келди.

— Илтимос, одамни қийнама! Биласан-ку, қулоғимгача қарзга ботиб кетганман. Сабр қилайлик…

— Майли розиман, фақат бир неча ойга!

* * *

Шу билан улар янги уйга нарсаларини жойлаштира бошлашди. Ситора хоналарни кузатаркан, деворлардаги қора ёриқлардан, тирналган излардан ҳайратга тушди. Деярли ҳар бир хонада худди тирноқ излари билан тирналгандай чизиқлар, полларда ҳам майда ёриқлар бор эди.

Йигит бир неча йилдан буён тузукроқ ишнинг бошини тутолмас, аммо кунининг асосий қисми доим кўчада ўтарди. Феъл-атворидаги масъулиятсизлик сабаб фарзандли бўлишга ҳам ўзини тайёр деб билмас, вақти-вақти билан оила ҳам унинг учун оғирлик туғдирарди. Бугун ҳам у ўзини дўстлари иштирокидаги базмга урган, хотини эса ваҳимали уйда ёлғиз. Ситора барчаси жойидалигига ўзини ишонтиришга уриниб, ишларини қилишга тушди. Олиб келган гулларини дераза ёнига тахлади, дарпардаларни илди, чироқларни ёқиб қўйди. Хуллас, уйнинг ваҳимали салобатидан қутулиш учун қўлидан келганича уринди. Аммо уй, барибир, совуқ тароватини йўқотмаган, атроф аллақандай қўрқинчли. Ўзини чалғитишга уринган Ситора эски суратларни томоша қилишга тушди. Гарчи қилиниши керак бўлган ишлари кўплигига қарамай, у «Ўзимни чалғитмасам бўлмайди», деб ҳисоблади.

Суратлар унча эски ҳам эмас. Асосан, ўқиш давридаги суратлар.

— Қандай яхши дамлар эди, — деди қиз ўзига-ўзи гапириб хиёл жилмаяркан.

Ана шу он кулги овози эшитилди. Аёл кишига тегишли овоз. Ситора кимдир хандон отиб кулганини аниқ эшитди ва бирдан ўрнидан сакраб турди. Унинг қўллари, оёқлари титрарди.

— Ким бор? Ким бор  бу ерда?!

Кулги овози тинди. Аммо аёлнинг ҳаяжони тинмади. У «Қулоғимга шунчаки эшитилди», деб ҳисоблади-ю, бироқ қўрқувдан қутулолмади. Маълум вақт на ўтиришни, на иш қилишни билмади. У шу алфозда эри келгунигача кутди.

— Жуда ёқимли кулги эди. Шўх ва қувноқ қизнинг кулгиси…

— Хўш, унда нега қўрқдинг? — деди хотинини эътиборсиз эшитаётган эр телефонини титкилаб. — Эҳтимол, у қўшни қиздир.

— Еттинчи қаватда фақат биз турамиз-ку!

* * *

Тун бўйи Ситора қўрқиб чиқди. Йигит эса ҳуррак отиб ухларди. Бу бино атрофига ҳатто кўча чироқлари ҳам ўрнатилмаган, уй эгаларининг айтишича, ўрнатилган чироқлар ёки ағанармиш, ёки ўчиб қолаверармиш. Тун зулматига қарамай шифтдаги қора излар ой нури остида яққол кўриниб турарди. Кўзларини юмишга-да қўрқаётган Ситора шамолда очилиб кетган деразани ёпиш учун ўрнидан турди. Шу он кимнингдир йиғлаётганини эшитди. Ҳозир эрини уйғотишдан наф йўқлигини, эри, барибир, унга ишонмаслигини кўнгли сездими ёки эрини уйғотса бу ғайритабиий ҳолатнинг тагига етиш яна ортга чўзилишини ўйладими, қалтираган кўйи қўшни хонага кириб борди.

— Биламан, бу уйда яна кимдир бор ёки сиз руҳмисиз?!

Ситоранинг хуноби ошди, у энди барини эрига айтиши ва бу уйни тарк этиши лозим. Акс ҳолда қўрқув уни тамом қилиши аниқ.

— Кетма!..

Йиғи тиниб, буйруқ оҳангида айтилган сўз қизни турган ерига михлади. Ортига ўгирилди. Ҳеч ким йўқ.

— Сен ҳам мени ташлаб кетасанми? Кетма! Мен сен билан дўст бўламан! Сенга ёмонлик тиламайман. Фақат мен билан бироз гаплаш…  Мени шу ерда ўлдириб кетишган! Анча йиллар аввал… Тунда…

Ситоранинг катта очилган кўзлари ҳамон овоз эгасини қидирарди, вужудини босган титроқ, совуқ терга бардош қилолмаслиги равшан.

— Мен ўша куни жуда хурсанд эдим. Бу уй ниҳоятда чиройли гуллар билан тўла эди. Тўй куним эди у кун! Бирдан эшик қўнғироғи чалинди. Улар кириб келишди.

— Ким эди улар?!

Аёл жим бўлиб қолди. У энди гапирмас, ҳатто йиғламасди. Қиз эса қўрқа-қўрқа аста ортига ўгирилди. Шу пайт сочлари ёйилган, юзи тирналиб қон оқаётган аёлни кўрди-ю, эси чиқаёзди. Бақиришга шайланганди ҳамки, сочлари тўзғиган аёл уни бўғиш учун ёпишди…

— Эй, Худо!

Ситора бақириб уйғонганида ўз каравотида ётар, эри эса унинг ёнида эди.

— Тинчлан, тинчлан! — деди у рафиқасини овутиб. — Сен шунчаки ёмон туш кўрдинг, тинчлан!

— Қасам ичаман, бу уйда қандайдир гап бор! Илтимос қиламан, бу ердан кетайлик, мен жуда қўрқяпман, жуда ҳам қўрқиб кетяпман!..

* * *

Тонг отганда ҳам қиздаги қўрқув камаймаган, у ҳуштак чалиб, бамайлихотир кийинаётган эрига маъносиз тикиларди. «Наҳотки мендаги ҳолат шунчаки ваҳима бўлса?!» дея ўйланарди Ситора. Аммо энди у эрига ҳеч нарсани гапирмасликка қарор қилди. Барчасининг тагига ўзи етади. Ҳаммаси жойида эканини айтиб, эрини кузатди-да, жимгина кейинги воқеаларни кутди. Ситоранинг яна нимадир содир бўлишига ишончи комил. Кулги овози яна янграшни бошлади. Яна ўша беғубор кулги.

— Сен жуда чиройли қизсан!

Аёл гапидан сўнг яна кулишда давом этди.

— Шу сабабли мени ўлдирмоқчи бўлдингми? — деди Ситора овоз қаердан келаётганини пайқашга уриниб ён-верига алангларкан.

— Мен сен билан ҳазиллашдим, холос. Истасанг, бу ўйинни яна ўйнаймиз. Сенга ваъда бераман, ўлмайсан!

Аёл яна кулди. Бу овозлар, суҳбатлар, турли қўрқинчли ҳолатлар қизнинг эсини оғдириб қўйиши аниқ. Бу вазиятдан қутулишнинг ягона йўли уйдан кетиш… Овоз эгаси узоқ гапирди. Ҳаёти, севган йигити, чиройли кунлари ҳақида хандон отиб сўзларди. Қиз эса саволларини берди. Уларнинг суҳбати то кечгача чўзилди.

— Бугун кунинг қандай ўтди? — эртароқ қайтган эр хотинидан ташвишланарди. — Ҳеч нима безовта қилмадими?

— Йўқ, ҳаммаси жойида.

— Аниқми? — деди йигит рафиқасига синчков тикилиб.

— Аниқ.

— Жуда соз, — эри киссасидан пул чиқариб хотинига узатди. — Эртага уй эгаси келади, мана бу ижара ҳақи… бериб қўй.

Ситора индамай пулни олди ва хотиржам ишларини бажаришга тушди. Унинг фикри қатъий, бу уйда узоқ турмайди. Фақат бир амаллаб бугунги кечани ўтказиб олса бас. У бугун тунда яна номаълум аёл уни чақиришини, суҳбатга тортишини яхши биларди. «Аммо нима бўлган тақдирда ҳам эримдан узоқлашмаслигим керак», деган қарорга келди Ситора.

* * *

Сокин тун. Ташқарида ёмғир овози ўчди. Яна йиғи овози эшитила бошлади. Бу сафар номаълум шарпа у ердан бу ерга катта тезлик-да ўтар, йиғи овози ҳам кучлироқ эди.

— Илтимос, менинг ёнимга кел!

«Мен бормайман, барибир, бормайман!»

— Менга раҳминг келсин, келақол, сенга зарарим тегмайди!

Ситора бу аянчли йиғи овозидан ўзини қўярга жой тополмас, ҳам қўрқув,  ҳам ачиниш ҳисси қийнарди уни. Энг қизиғи, эри шовқинни эшитмас, ҳеч нарсадан бехабар ухларди. Тонг шу тариқа отди. Ситора эрини кузатиб, ижарачи келишини интиқ кута бошлади.

— Яхшимисиз? Мен ижара пулини олгани келгандим… — деди тушликка яқин остонада шошилиб турган қарироқ киши.

— Ҳ-ҳа, хўжайиним айтганди, — бироз талмовсираган Ситоранинг қўллари қовушди. — Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Ҳалиги… биздан аввал бу уйда ким турган?

— Нега тинчликми? — шубҳа аралаш сўради ижарачи. — Анча йиллардан бери ҳеч кимни ижарага қўймайман. Очиғи, бу ерда бир қизни ўлдириб кетишган!

— Ким?!

— Қандайдир ўғрилар, шекилли, — бепарво бош қашлади уй эгаси. У қўл соатига тез-тез қараб қўярди. — Бечорани тўйи куни ўлдиришган, арзимаган тиллалар учун. Улар жуфтлик эди чоғи…

«Эҳтимол, у мен ва эримни ўша қотиллар дея ўйлагандир!»

— Қотиллар ушланганми?!

— Менга қаранг, ҳозир жуда шошяпман. Кейин айтиб берарман, илтимос, пулни олиб чиқинг, — деди хуноби ошган эркак қовоғини уйиб.

— Пул йўқ, — деди Ситора бамайлихотир. — Кечирасиз, эрим берган эди, мен йўқотиб қўйибман.

— Нима? Сиз устимдан куляпсизми?!

Ситора индамай тураверди. У атай ижарачининг асабига тегарди. Шу тариқа жанжал кўтарилди ва қиз эрини чақиртириб, улар уйни ўша куниёқ тарк этишди.

Ситора машинага ўтириб, сўнгги бор ўша совуқ бинога ва еттинчи қаватдаги синган дерзага қараркан, қачонлардир бу ерда бахтли келинчак кулиб турганини тасаввур қилди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 471 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Aprel 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz