TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қадимий Миср маликаси Такабути 2600 йил олдин яшаб ўтган. Англиядаги Белфаст қироллик илмий текшириш университети олимлари маликанинг ўлими сабабларини аниқлашди. Маълум бўлишича, Такабутини пичоқлаб ўлдиришган экан. Унинг мўмиёси текширувдан ўтказилганда, тиғ зарбаси белидан юқори қисмига берилгани маълум бўлди.
Тарихий манбаларда кўрсатилганки, ўз даврида малика Такабути жуда бадавлат аёл бўлган. Ҳойнаҳой ё эри бўлган, ёки бадавлат ўйнаш билан кўнгилхушлик қилган. Шуниси маълумки, у 20-30 ёш оралиғида ўлим топган.
Ўлими сабабларини аниқлаш учун маликанинг мўмиёси сканер қилинди. Бундан ташқари, олимлар ирсий таҳлил ҳам олишди. Таҳлиллар то ҳанузгача сақланиб қолган юраги ва ҳаётда жуда кам учрайдиган ҳолат — 33-тиши ёрдамида ўтказилди. Маликанинг ташқи кўриниши эса европалик аёлларни эслатиб юборади. Бунга мутахассислар мўмиёнинг соч турмакларини назоратдан ўтказгач, амин бўлишди.