1. Миср иккита қитъада жойлашган давлатлардан бири. Бу мамлакатнинг асосий қисми Африкада, қолган қисмлари эса Осиёда жойлашган.
2. Мисрдаги Қизил денгиз дунёда энг суви илиқ денгиз ҳисобланади.
3. Қоҳирада қозоқ шоири Абай Кунанбаев номи берилган кўча бор.
4. Мисрдаги жами ер майдонининг 95 фоизи саҳролардан иборат.
5. Ёз ойларида Мисрда ҳаво ҳарорати +50 даражага етади. Қиш кечаларида эса ҳаво -50 даражагача совиб кетади.
6. Мисрда томсиз уйларни кўп учратиш мумкин. Айтишларича, давлат ҳали қуриб битирилмаган уй учун солиқ олмас экан. Шу сабабли фуқаролар атайин уй томини ёпишмас экан.
7. Косметика бу давлатда нафақат аёллар, балки эркаклар орасида ҳам жуда машҳур. Йўқ, эркаклар бўянмайди. Улар косметикадан қуёш тиғида юзлари куйиб кетмаслиги учун фойдаланишади.
8. Мисрда ҳануз кўп хотинлиликка расман рухсат берилади.
9. Давлат қонунлари Миср аёлларига, қизларига хорижлик эркакка турмушга чиқишни тақиқлайди.
10. Мисрдаги автобусларнинг эшиги йўқ.
11. Мисрликлар нима сотиб олишидан қатъи назар сотувчи билан албатта савдолашади. Савдолашмай айтилган пулни бериб кетадиганларни ёқтиришмайди.
12. Миср аҳолисининг аксарият қисми ҳар куни гўшт ейиш имконига эга эмас. Улар фақат байрамлардагина гўшт сотиб олишади.
ҚАДИМИЙ МИСР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Қадимий мисрликлар пирамидалар бунёд этган маҳал ер юзида мамонтлар бор эди. Улар 4 минг йиллар бурун қирилиб кетган. Қадимий Миср подшолиги эса бундан 6 минг йил олдин ташкил этилган.
2. Қадимий Мисрда болалар то ўсмир ёшига етгунча қип-яланғоч юрган. Бит тушмаслиги учун сочларини ҳам қириб ташлашган. Номигагина битта кокил қолдиришган холос.
3. Қадимий Мисрда аёллар эркаклар билан баравар ҳуқуққа эга бўлган.
4. Никоҳ шартномаси айнан Қадимий Мисрда ўйлаб топилган. Шунга кўра ажрашаётган эр-хотин мол-мулкни бўлишиб олган.
5. Қадимий Мисрда ёстиқ ичини қуш пати эмас, майда тошлар билан тўлдиришган.
6. Қадимий Мисрнинг машҳур кишилари ўзгалардан сочларини беркитиб юрган. Бу ўша даврда бойлар, машҳурлар учун урф ҳисобланган.
7. Қадимий Миср ҳукмдорлари асосан ўз ака ва сингиллари билан никоҳдан ўтган. Шу йўл билан тахтга даъвогарлар камайишини таъминлашган.
8. Қадимий Миср эркаклари ёзда албатта юбкада юрган.
9. Дунёдаги илк полициячилар худди шу Қадимий Мисрда пайдо бўлган.
10. Велосипеднинг спицали ғилдиракларини ҳам Қадимий Мисрликлар яратган.
11. Никоҳ узугини номсиз бармоққа тақиш одати дунёда биринчилардан бўлиб Қадимий Мисрда ўйлаб топилган.
12. Қадимий Мисрликлар алоқачи сифатида кабутарлардан унумли фойдаланишган.
13. Қадимий Мисрликлар ҳеч қачон туғилган кунини байрам қилмаган.
14. Қадимий Мисрда тиббиёт, айниқса, жарроҳлик жуда тараққий этган.
15. Айтишларича, пивони ҳам аслида қадимий мисрликлар ўйлаб топган экан.
16. Қадимий Мисрликлар дунёда биринчилардан бўлиб бетон, пошнали туфли, тароқ, совун ва тиш тозалаш кукуни яратишган.
17. Қадимий Миср фиравнларидан бири Рамзес II 90 йил умр кўрган. 70 йил давлатни бошқарган ва ҳаёти давомида юздан ортиқ фарзанд кўрган.
18. Қадимий Мисрни энг узоқ вақт бошқарган фиравн Пепи II ҳисобланади. У 88 йил тахтда ўтирган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|