1. Одамлар мисни қайта ишлашни 6 минг йил олдин ўзлаштирган.
2. Қадимий Мисрда бунёд этилган иморатлардан археолог олимлар бундан 5000 йил олдин яратилиб ишга туширилган мис водопровод трубаларини топишди. Улар ҳозиргача ишга яроқли ҳолатда сақланиб қолган.
3. Ишлаб чиқарилиш ва ишлатилиши бўйича мис дунёда темир ва алюминийдан кейин учинчи ўринни эгаллайди.
4. Тарихда бутун бошли бир давр бекорга «Мис асри» дея ном олмаган. Ўша даврларда мисдан қуроллар, совутлар, тақинчоқлар ва идишлар ясашган.
5. Мис асри тахминан 1000-2000 йил давом этган. Бронза пайдо бўлгачгина одамлар деярли мисдан фойдаланмай қўйишган.
6. Мис дастлаб ҳозирги Кипрда қайта ишлана бошланган. Бу воқеа 4000 йил олдин содир бўлган.
7. Фан тараққий этиши билан барибир мис ўз қимматини йўқотгани йўқ. Ҳозир ҳам ундан саноатнинг турли жабҳаларида, жумладан, фазо кемалари ишлаб чиқариш, автомобил саноати, электроникада кенг фойдаланилмоқда.
8. Ток ўтказиш бўйича мис кумушдан кейин иккинчи ўринда туради. Аммо кумуш электр симлари ишлаб чиқаришда жуда қимматга тушади. Шу сабабли асосан мисдан электр симлари ишлаб чиқарилади.
9. Мисдан қайта ва қайта фойдаланса бўлади. Барибир у ўз хусусиятларини йўқотмайди.
10. Иссиқликни яхши ўтказиш хусусияти сабабли мис совитиш тизимида ҳам қўлланилади.
11. Мис бактерияга қарши шафқатсиз курашади. У ҳам сувда, ҳам ҳавода хавфли бактерияларни ортга қайтаради ёки ўлдиради. Агар эшиклар тутқичлари ва шу каби кўп қўл тегадиган буюмлар мисдан ясалса, мақсадга мувофиқ бўларди.
12. Непалликлар мисни илоҳий металл сифатида қадрлашади. У ҳар қандай хасталикларга қарши курашда енгилмас деб ҳисоблашади. Шунинг учун сув ичганда ҳам идишга албатта мис танга ташлаб қўйишади.
13. Мис инсон организмида ҳам бор. Ёши улуғ одамлар организмида ўртача 60-80 миллиграмм мис мавжуд бўлади. Миснинг асосий қисми бизнинг жигаримиздан жой олган.
14. Ёши улуғ одам учун бир кунда ҳеч бўлмаганда 1 миллиграмм мис зарур бўлади.
15. Мис экологик тоза металл ҳисобланса-да, қазиб олиш жараёнида у атроф-муҳитни кўпроқ заҳарлайди.
16. Америкадаги Беркли-Пит кўли дунёда энг заҳарли кўл ҳисобланади. Чунки у қачонлардир мис қазиб олинган жойда пайдо бўлган.
17. Мис тилла тақинчоқларга ҳам албатта қўшилади. Бу тақинчоқнинг мустаҳкамлигини таъминларкан.
18. Мисдан ясалган зарбли мусиқий асбоблар бир-бирига урилганда, темир каби ўзидан учқун сачратмайди.
19. Саккизоёқнинг қони мовий рангда. Биласизми нега? Чунки унинг организмида мис кўпчиликни ташкил этади.
20. Японияда газ ўтказувчи трубалар мисдан ясалади ва уларга «зилзилага бардошли» дея ном берилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|