1. Миснинг 80 фоизи қайта ва яна қайта ишланиб, истеъмолга чиқарилади. Чунки уни ташлаб юборишга мутахассисларнинг кўзи қиймайди. Сабаби мис ҳам қиммат туради.
2. Кипр оролида одамлар бундан 4000 йил олдин мис қазиб олишган ва қайта ишлашган.
3. Металлар орасида мис қимматбаҳолиги жиҳатидан учинчи ўринни эгаллайди.
4. Миснинг энг тоза тури сим ва электр кабеллари ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
5. Мис хавфли бактерияларга қарши кураш воситаси ҳисобланади. У сув ва ҳаводаги бактериялар кенг тарқалишига йўл қўймайди.
6. Металлар ичида электр токини ўтказиш бўйича мис фақат кумушдан кейинги ўринда туради.
7. Археолог олимлар Миср атрофидан 5000 йил олдин ясалган мис трубаларни топишган.
8. Умуман олганда, мис ҳаёт учун хавфли металл ҳисобланмайди. Лекин уни қазиб олиш барибир хавфли. Масалан, Америкадаги Беркли-Пит кўли мис конини сув босгандан кейин заҳарли кўлга айланган.
9. Одам организмида ҳам мис йўқ эмас. У жигаримизда кўпчиликни ташкил этади.
10. Мис ҳатто олтинга ҳам аралаштирилади. Бу қимматбаҳо тошнинг мустаҳкамлигини оширади.
11. Мис Непалда шифобахш металл сифатида жуда қадрланади.
12. Ёши улуғ одамнинг организмида ўртача 60-80 миллиграмм мис мавжуд.
1 СЕНТЯБР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Россияда Петр I даврида ўқув йили бошқа кунлари бошланган. Масалан, қишлоқ мактаблари ўқувчилари янги ўқув йилини 1 декабрда бошлашган. Айрим гимназияларда эса ўқув йили 1 августда бошланган.
2. Янги ўқув йили расман 1 сентябрда бошланиши собиқ советлар даврида 1935 йил 1 сентябр куни тасдиқланган.
3. Англия, Канада ва Америкада янги ўқув йили 1 сентябр эмас, сентябрнинг биринчи сешанбасида бошланади.
4. Италияда янги ўқув йили 1 сентябр эмас, 1 октябрда бошланади.
5. Қадимий Русда 1 сентябр куни янги ўқув йили эмас, Янги йил байрами нишонланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|