Барчамизга яхши маълумки, гўзаллик жуда катта куч. Агар табиат ушбу сифатни малика ёки қироличага тақдим қилган бўлса унинг кучи янада ортади. Бу каби аёллар қўлларининг биргина ишораси билан қаҳрамонларни жасорат кўрсатишга ундар, дунёнинг энг кучли ҳукмдорларини тиз чўкишга мажбур қилардилар. Ушбу мақоламиз орқали тарихдаги энг чиройли маликалар ҳақида сўз юритиб ўтамиз.
Клеопатра
Ушбу исм ҳар бир инсон учун яхши таниш бўлса керак. Миср маликаси бўлмиш Клеопатрага сайёрамизнинг энг чиройли аёли сифатида таъриф берганлар. Малика эрамиздан аввалги биринчи асрда яшаб ўтган ва аксарият гўзаллар каби инжиқ эканлиги билан шуҳрат қозонган. Унинг машҳур ошиқлари Рим императори Цезарь ва нуфузли лашкарбоши Марк Антоний эди. Аммо бу ошиқлар денгизидан бир томчи ҳолос. Малика ўз гўзаллиги ва ёшлигини сақлаб қолиш мақсадида сутли ванналар қабул қилган, эритилган марварид ёрдамида юзларини парваришлаган. Аммо тарихий фактларнинг бири унинг гўзаллигига нисбатан шубҳа туғдиради. Бу қадимги миср тангасидир. Ушбу танга Миср маликасининг ташқи кўринишини акс эттирган ягона ҳақиқий буюм саналади. Ундаги аёл тасвири эса биз тасаввур қилган ва тарихий фильмлар орқали намойиш қилинган Клеопатра кўринишидан бутунлай ўзгачадир. Қизиқ, у ҳақиқатан ҳам тилларда достон бўлгудай ҳусн соҳибаси эдими? Балки бу ҳусн фақат ўша даврлар учун чиройли саналгандир? Ян-гуйфэй
Ушбу соҳибжамол Хитой ҳукмдори Сюань-цзуннинг рафиқаси саналган. Малика 8 асрда ҳаёт кечирган бўлиб, унинг тақдири кутилмаган ва қизиқарли эди.
Ночор оилада улғайган гўзал императорнинг қалбидан шунчалар чуқур жой эгаллайдики, у давлат ишларининг барчасини ташлаб қўйганча бор вақтини рафиқасининг ёнида ўтказишга ҳаракат қилади. Орадан вақт ўтиб, бу ҳолат натижаси кўзга ташлана бошлади. Ҳокимиятни императорнинг сон-саноқсиз қариндошлари қўлга олишди, ўзи эса аёлининг ёнидан кетишни ҳам истамасди.
Муҳаббат оқибати эса давлат тўнтариши ва мамлакатни қамраб олган фуқаролар урушига олиб келди. Анна Болейн
Анна Болейн – Англия қироли Генрих VIIIнинг аёли. У ўз замондошлари ҳотирасида беҳад гўзал инсон қиёфаси билан сақланиб қолган. Тарихий манбаларга кўра, қироличанинг бўйи ўртача ва сарвқомат бўлган. Жигарранг кўзлари ва қалин лаблари қизғиш сочлари-ю оппоқ териси билан бирга жуда чиройли кўринарди. Бундан ташқари аёл жуда ақлли бўлиб, давлат масалаларини аъло даражада тушунган. Бу эса ўша пайтдаги британ тахти вакиллари орасидаги камёб сифат эди. Сарой амалдорлари қироличанинг ўта чиройли, жозибадор ва ақлли эканлигидан ҳайратга тушардилар. Аммо у мамлакатни узоқ вақт бошқара олмаган. Аёлни ўз эрининг буйруғига кўра қатл қилганлар. Бунга сабаб эса унинг мамлакатга ва эрига ҳиёнат қилгани ҳақидаги гумон эди.
Барбара Радзивилл
Барбара Радзивилларнинг нуфузли ва кучли оиласида туғилган. Қиз 17 ёшга кирганда саркарда Станиславга турмушга чиқиб, ўғил фарзандни дунёга келтиради ва орадан 5 йил ўтгач бева қолади.
Аммо ёлғизлик йиллари узоқ давом этмади. Орадан яна 5 йил ўтгач малика Буюк Княз Сигизмунд билан никоҳдан ўтди. Бир йилдан сўнг княз тахтга эга чиқди, Барбара эса Полша қироличасига айланди. Айтиш керакки, аёл мамлакатнинг энг чиройли инсонларидан бири бўлган. Унга атаб шеърлар, баллада ва поемалар ёзилган. Аммо Барбара фақатгина ўз эрини севган, умрининг охирига қадар унга содиқ бўлиб ўтган. Бироқ, аёлнинг ҳаёти узоқ давом этмади. Расмий тож кийиш маросимидан 1 йил кейин Барбара бирдагина ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва тасодифан тушунарсиз сабаб билан оламдан ўтди. Инсонлар унинг заҳарлангани ҳақида гапира бошладилар. Қиролича бу пайтда атиги 30 ёшга кирган эди. Нефертити
Қадимги Миср маликаси Нефертитининг исми "соҳибжамол келди” тарзида таржима қилинади. Ушбу аёлнинг ҳусни ҳақида турли ҳайкаллар, ёзма маълумотларга кўра ҳулоса қилиш мумкин. Уларнинг барчасида фиръавн Аменхотеп рафиқасининг самовий гўзаллиги таърифлаб берилган. Афсоналарга кўра, бу каби ҳуснни мисрликлар ҳеч қачон кўришмаган. Шу сабабли бетакрор Нефертитининг тимсоли барча ибодатхоналарга тушириб чиқилган. Орадан бир неча асрлар ўтган бўлса ҳам унинг гўзаллиги ҳамон рассомлар ва шоирларни илҳомлантириб келади. Ҳайкалтарошлар эса унинг ҳуснига ром бўлганча ижод қиладилар. Малика Тамара
Грузинлар маликаси Тамара номи давлатнинг гуллаб-яшнаган даври ила боғланади. Тамарага бағишланган шеърларда унинг қомати тик дарахтга, юзи эса кулиб турган қуёшга қиёсланган. Шоирлар ўз асарларида унинг қанчалар ақлли ва адолатли бўлганини ҳам ёдга олиб ўтганлар. Қизиғи шундаки, у нафақат чиройи, балки лашкарбошилик қобилияти билан ҳам ном қозонган. Тамара собиқ эри билан жанг қилиб, уни Тбилиси яқинида тор-мор келтиради. Маликага Византия подшоҳлари ва шарқий ўлка ҳукмдорлари совчи қўядилар. Аммо у ўзи учун жуфтни юрагининг сўзи билан танлаган ва бутун умр севган ёри билан бахтли ҳаёт кечирган.
Симонетта Веспуччи
Симонетта Веспуччи – уйғониш даврининг энг машҳур шахсларидан биридир. Симонетта Флоренциянинг биринчи рақамли гўзали бўлган, айнан унинг кўмаги билан италян рассоми Сандро Боттичелли ўз шедеврларини яратган. Малика ўз даврининг энг машҳур қизларидан саналган, унинг атрофидаги ошиқларнинг сон-саноғи кўринмас ва барчаси қизнинг розилигидан умидвор эдилар. Қизиғи, унинг ошиқлари орасида ўзаро рақобат бўлмаган. Симонетта эркаклар томонидан кўриб кўз тўймайдиган санъат асари каби эди. Ҳаттоки аёллар ҳам ўз рақибалари бўлмиш бу қизга ҳасад билан назар ташламаганлар. Улар маликанинг ҳуснидан лол бўлар, унинг аҳлоқи ва меҳрибонлиги ҳақида тўлқинланиб сўзлашарди.
Маргарита Наваррская
Ушбу соҳибжамолнинг асл исми Маргатира Де Валуа бўлиб, у Франция қироли Генрих II ва Екатерина Медичининг қизи эди.
Маликанинг гўзаллиги ва ошиқларининг сони ҳақида кўп кўплаб афсоналар юрарди. Айтишларича, унинг ҳуснига ўз қариндошлари ҳам ошиқ бўлиб қолган эканлар. Аммо қизни сиёсий мақсадларда Қирол Генрих Де Бурбонга турмушга берадилар. Қиз уни машҳур Варфолом кечасида қутқариб қолган ва асир каби сақланаётган Луврдан қочиб кетиши учун имкон яратиб берган. Аммо шунга қарамасдан Маргаританинг қирол билан бўлган никоҳи узоқ давом этмади. Аёл узоқ йиллар давомида ошиқлар орзуси бўлиб ёлғиз яшайверди. Мария Стюарт
Мария Шотландиянинг маликаси, қирол Яков Vнинг ягона вориси эди. Малика 16 ёшга тўлган пайтида уни Франция қироли Францис IIга турмушга берадилар. Орадан ярим йил ўтиб у бева қолади. Саройдаги маккорликлар ва ўйинларга бардош бера олмаган малика ўз ватанига келади. Ушбу соҳибжамолнинг қалбини забт этиш кўпчиликнинг орзуси эди, аммо буни фақатгина лорд Дорнли амалга ошира олди ҳолос. Оқибатда малика айнан унга турмушга чиқди. Анна Ярославна
Буюк Киев князи Донишманд Ярослав ўз пайтида жаҳоннинг сиёсий майдонидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган. Бунга қадар у Европанинг кучли сулолалари билан қариндошлик алоқаларини ўрнатиш усулини олиб бораётган эди. Оқибатда унинг қизларидан бири ҳам Француз қироли Генрих Iга турмушга чиқади. Тарихий манбаларда келтирилишича, Генрих илк марта ўз ёри Аннани кўрганда унинг ошиқи беқарорига айланиб қолган. Сарой аҳли эса янги қироличани салкам илоҳийлаштириб юборганлар. У тарихдаги энг чиройли ҳукмдорлардан бири эди. Анна Генрих Iга 3 нафар ўғил фарзанд тортиқ этган.
Эрон маликаси Анис аль Долях
Ушбу аёл ҳақиқатан қизиқарли шахс бўлиб, ўз пайтида гўзаллик тимсоли саналган. Унинг ошиқлари жуда кўп эди, улардан 13 таси маликадан рад жавобини олгани учун ўз жонларига қасд қилганлар. Анис аль Долях турмушга чиққан ва 4 нафар фарзанд кўрган. Аммо ажрашиб кетган ва орадан бир муддат ўтиб иккинчи бор турмуш қурган. У аёллар эркинлиги ва ҳуқуқлари учун курашган Эрондаги илк инсонлардан бири бўлган. Бундан ташқари малика ҳамиша Европа услубида кийинишга ҳаракат қилган ва бу орқали Эронликларни ҳайратга солиб ҳам турган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|