Бугун COVID-19 учта қисмдан йиғилгани ҳақида ўқиб қолдим. Унда қайд этилишича, тождор вирус кўршапалак коронавируси, илон коронавируси ва ОИВ компоненти ҳисобланган глипкопротеин оқсили ҳосиласи экан.
Табиатда бундай комбинацияни эса умуман учратиб бўлмайди. Яъни мазкур "уч мушкетёр” табиий асосда бирлашиши мумкин эмас.
Бугунги кундаги ҳақиқат парчаларини бир жойга тўплайдиган бўлсак, SARS-CoV-2 вируси мавжуд иқтисодий ривожланиш тизимини сифатли ўзгартириш йўлида атайлаб "ясалган” ва ишлатилган дея билдирилаётан фикрда асос бордек туюлаверади.
Чунки бундай қилишнинг мотиви бор, кимга фойда келтириши ҳам кўриниб турибди ва боз устига тўғридан-тўғри ҳамда ўзаро боғланган далиллар мавжуд. Чалғитувчи манёврлар эса фақатгина бундан фойда олувчиларнинг мақсадлари ҳақидаги шубҳа-гумонларни кучайтирмоқда, холос.
Демак, бизнинг олдимизда минг йилликнинг идеал жинояти турибди. Бу тор доирадаги шахслар гуруҳи дунё етакчилигини ушлаб туриш учун биологик қуролни яратиш ва уни бутун инсоният миқёсида қўллашгача боришганини англатади. Тарихда бундай ҳодиса илгари умуман бўлмаган.
Бундай хулоса фойдасига хизмат қиладиган важлар ҳам жуда кўп, аммо уни ишончли рад этадиган бирорта асос йўқ.
Мана тарихда муқобили бўлмаган геноцид ҳақида гапирганда аслида биринчи навбатда нималарга эътибор қаратиш керак. Биз мисли кўрилмаган ёвузлик билан тўқнашдик ва уни ҳам рад этишнинг мутлақо имкони йўқдир.
P/S: Булар шунчаки шахсий кузатувлар...