TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
6 июнь куни Миллатлар Лигасининг иккинчи ярим финал учрашуви доирасида Голландия терма жамоаси Англияга қарши тўқнаш келди. Учрашув Гимарайнш шаҳридаги «Афонсу Энрикиш» ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Ўйиннинг асосий бўлимлари Маркус Решфорд ҳамда Маттейс де Лигтнинг голлари эвазига 1:1 ҳисобида якунланди. Экстра таймларда эса Роналд Куман шогирдлари Жордан Пикфорд дарвозасига икки бора йўл топиб, мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олишди.
Қайд этиш жоизки, Голландиянинг иккинчи ва учинчи голларида англияликлар қўпол хатоларга йўл қўйишди. Аввалига, Жон Стоунснинг хатоси туфайли Кайл Уокер ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, кейин эса Росс Барклининг тўпни нотўғри ошириши, дарвозани учинчи маротаба ишғол этилишига олиб келди.
Шу тариқа, Миллатлар Лигасининг 9 июнь санасида бўлиб ўтадиган финалида Португалия – Голландия бош соврин учун курашади. Англия эса ўша куни Швейцария билан учинчи ўрин масаласини ҳал этади.