Бизнинг миямиз жуда мураккаб ва сирли. Ҳаттоки энг таниқли олимлар ҳам уни охиригача ўрганиб чиқмаганлар. Бизнинг кўрган ва эшитган нарсамиз ҳар доим ҳам ҳақиқат бўлиб чиқавермайди. Қуйидаги расмлар бунга яққол далил бўлиши мумкин.
1.Бу рангли қайрилма чизиқлар шунчаки расм, бизга эса улар ҳаракатланаётгандай туюлади.
Қайрилган чизиқ ва ранглар мияни алдайди.
2.Бу доирачалар аслида бир жойда турибди. Аммо бизнинг миямиз уларни айланаётгандек қабул қилаяпти ва расм ҳаракатланаётган механизмга ўхшаб кўринмоқда.
Доирачалар айланаётгандек кўринмоқда.
3.Аслида иккала расмнинг марказидаги оловранг доираларнинг ҳажми бир хил. Аммо ҳар хил катталикдаги мовий доирачалар қуршовида уларнинг размери ҳам ҳар хил бўлиб кўринаяпти ва миямизни алдаяпти.
Оловранг доирачалар бир хил размерда.
4.Бу чизиқлар бир хил тусдаги пушти рангда чизилган. Бироқ ҳар хил фонда улар турлича кўринмоқда.
Ушбу чизиқлар бир хил пушти рангда чизилган.
5.Бу барглар тебранаётганга ўхшайди, аслида бу шунчаки расм, улар ҳаракатсиз.
Барглар бир жойда турибди.
6.Бу оловранг чизиқлар қийшиққа ўхшайди, аслида улар бир текис ва параллелдирлар.
Оловранг чизиқлар параллел.
7.Бу – "Гетман” сеткаси, машҳур оптик иллюзия. Чизиқлар кесишмасида кулранг квадратлар бордек туюлади. Аслида улар йўқ.
Кулранг квадратлар бу ерда йўқ.
8.Марказдаги қора квадратга қараб турилса, ҳаракатланаётган яшил доирачаларни кўриш мумкин. Аслида эса улар йўқ.
Яшил доирачалар бу ерда йўқ.