Россиялик диетолог Елена Соломатина яқинда «КП» мухбирига берган интервьюсида инсон мия қисмини ишдан чиқарувчи, организмнинг бошқа ҳудудларига ҳам сезиларли зиён етказувчи озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтди.
Диетологнинг айтишича, биринчи навбатда ярим фабрикатлар, маргарин, арзонгаров қандолатчилик маҳсулотлари, майонездан юз буриш лозим. Бу маҳсулотлар таркибидаги трансмойлар одамнинг фикрлаш имкониятларини йўққа чиқара боради.
Бундан ташқари, углеводлар ҳам организм кушандасидир. Углеводлар одамни семиришга олиб келади, бош мияга етарли миқдорда қон етиб боришига жиддий тўсиқлар қўяди. Улар шакар, қандолатчилик маҳсулотлари, ундан тайёрланадиган егуликлар, макарон ва нон таркибида кўпчиликни ташкил этади.
Тузламалар, дудланган балиқ, колбаса маҳсулотлари ҳам томирларда қоннинг эркин ҳаракатланишини издан чиқаради, бош миянинг фойдали моддаларга тўйинишини йўққа чиқаради ва гипертония хасталигини келтириб чиқаради.
Соломатина консервантлар, ароматизаторлар, сунъий кимёвий бўёқлар қўшилган маҳсулотлардан ҳам нари бўлишни маслаҳат беради. Улар бош мия тўқималари учун заҳар вазифасини ўтайди.
Саломат бўлинг!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|