TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Месут Ўзил Хитойда Уйғурларга қилинаётган зулм ҳақида гапирди
Жорий йилнинг 13 декабрь жума куни «Арсенал»нинг Германиялик футболчиси Месут Ўзил Шинжондаги (Шарқий Туркистондаги) уйғурларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва мусулмон давлатларини улар учун ҳеч қандай иш қилолмагани учун танқид қилди, дея хабар бермоқда «Tarjumon» сайти.
«Қуръон ёқилмоқда… Масжидлар ёпилмоқда… Мусулмон мактаблари таъқиқланмоқда… Дин уламолари кетма-кет ўлдирилмоқда… Ака-укаларимиз зўрлик билан лагерларга юборилмоқда. Мусулмонлар жим. Уларнинг овози эшитилмаяпти”, деб ёзади Ўзил турк тилида ўзининг twitter’даги аккаунтида.
Хитой ҳукумати Шинжон (Шарқий Туркистон) ҳудудидаги уйғурлар учун "қайта тарбияловчи” лагерларни ташкил этгани сабаб халқаро танқидга учради. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва экспертларнинг таъкидлашича, ушбу қаттиқ назорат қилинадиган лагерларда бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа миллатга мансуб мусулмонлар тўпланган.
Дастлаб бундай лагерлар мавжудлигини рад этган Хитой ҳукумати кейинчалик уларни экстремизм ва зўравонликка қарши курашга қаратилган касб-ҳунар мактаблари деб таърифлаган.