Испания чемпионатининг 11-турида "Барселона” ўз майдонида "Вальядолид”ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида зафар қозонди.
Учрашувнинг асосий қаҳрамони сўзсиз каталонияликлар сардори Лионель Месси бўлиб. У баҳс давомида ўз ҳисобига иккита голли узатма билан бирга шедевр голни ҳам ёзиб қўйишга эришди.
34 дақиқада Месси жарима зарбасини мукаммал амалга оширди. Мазкур аниқ зарба аргентиналик юлдузнинг фаолиятида жаримадан урган юбилей 50-голи сифатида қайд этилди.
Барселона – Вальядолид 5:1 (3:1, 2:0)
«Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 2 Лангле, 1:1 – 15 Оливас, 2:1 – 29 Видаль, 3:1 – 34 Месси, 4:1 – 75 Месси, 5:1 – 77 Суарес.
Барселона – тер Штеген, Лангле, Семеду, Альба (Серджи Роберто, 78), Пике, Бускетс, де Йонг (Ракитич, 60), Видаль, Фати (Гризманн, 63), Суарес, Месси.
Вальядолид – Масип, Оливас, Порро, Начо Мартинес (Салису, 32), Хоакин Фернандес, Мичел, Ануар (Эрвиас, 53), Вальдо Рубио, Барба, Гвардиола, Плано (Унал, 66).
Огоҳлантиришлар: Хоакин Фернандес (45), Гвардиола (68), Мичел (79).